Latest news

12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  1 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  1 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  12 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  20 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  13 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  58 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8

Тачмурод Агамуродов: «Динамо» охиригача курашади – сўнгги тур барча учун ўта муҳим» News

Тачмурод Агамуродов: «Динамо» охиригача курашади – сўнгги тур барча учун ўта муҳим»

«Динамо» - «Сурхон» (2:1) учрашувидан сўнг дастлаб мезбонлар мураббийи Тачмурод Агамуродов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Ўйлайманки, бугун йигитларимиз жуда катта иштиёқ эвазига ғалаба қозона олишди. Орқага йўл йўқ эди. Мени қувонтираётгани, жамоа тобора ўз ўйинини топаётганлигидир. Тўғри биз Бекободда йирик мағлубиятга учрагандик, аммо аслида бунга муносиб эмасдик. Бугун эса йигитлар охиригача курашишди. Фикримча, биз тўғри йўлдамиз.


- Таркибда катта ўзгаришлар кузатилди. Аъламхонов, Насимов, Эргашев майдонга тушмади. Бу сўнгги ўйиндаги йирик ҳисоб билан боғлиқ эдими?

- Ботирали жароҳати боис бизга ёрдам бера олмади. Шунга қарамай, бугун майдонга тушган барча футболчиларимиз охиригача бор куч ва имкониятларини ишга солиб, ғалаба қозонишди.


- Бугун “Динамо”да руҳий тайёргарлик жуда кучли бўлганлигини кўрдик, жамоа ажойиб ўйин намойиш этиб, ўз вақтида ўйинга қайта олди ва ғалаба қозонди. Кейинги ўйинда “Насаф” билан жуда муҳим учрашув кутиб турибди...

- Бизда Суперлигада қолиш учун имконият бор экан, охиригача кураш олиб борамиз. Йигитларимиз ҳам барчасини тушуниб туришибди. Имконият бор экан, биз курашишда давом этамиз. Сўнгги тур биз учун ҳам, бошқалар учун ҳам жуда муҳим.


- Сиз ўзбек футболида совринлар ютишга ўрганган мураббийсиз. Айтингчи, жамоани лигада олиб қолиш вазифаси ҳам сизга қандайдир мотивация бера оладими?

- Биласизми, 2015 йилда жуда оғир вазиятда иккинчи даврада “Бухоро” жамоасини лигада олиб қолганим, мен учун чемпионликдан ҳам муҳимроқ эди. Чунки, ўшанда биз имкони йўқдек кўринган ишни амаллагандик. Бу сафар энди “Динамо”ни олиб қолишга интиламиз. Агар, “Динамо”ни лигада олиб қолсак, бу шахсан мен учун жуда қимматли ғалаба бўлади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика