Latest news

22:03ОКМК назорат ўйинида "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  0 21:35Матс Хуммелс Еврокубокларда ўйнайдиган А Серия клубига ўтиши мумкин  0 20:54"Қизилқум" назорат ўйинида "Локомотив U21"га мағлуб бўлди  0 20:31Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди  43 20:00Де Хеа фаолиятини А Cерияда давом эттирадими?  0 19:39Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди  4 19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  4 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  9 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3 17:39"Ланс" "Челси" собиқ ҳимоячиси билан битим тузди. У Ҳусановга рақобатчи бўлади  5 17:15Тер Штеген – "Барса"да сардорлик учун асосий номзод  2 16:48"Хоразм" бир қатор футболчиларни сафига қўшиб олди  4 16:28"Манчестер Сити" янги мавсум учун захира либосини тақдим этди  2 15:59ФИФА Олимпиада ўйинларидаги воқеаларни текшириш учун эксперт тайинлади  2

Тачмурод Агамуродов: "8 кун ичида нимани ўзгартириш мумкин?" News

Тачмурод Агамуродов: "8 кун ичида нимани ўзгартириш мумкин?"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" - АГМК (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.

- Тачмурод Шамакович, ўйин ҳақида фикрингиз? 

- Ўйин қийин бўлишини сезгандим ва шундай бўлди. Нима сабабдан қийин кечгани ҳаммага тушунарли. Жуда қисқа вақт тайёргарликка эга бўлдик. 8-10 кун ичида нимани ўзгартириш мумкин? Машғулотларда барча астойдил ишлади. Агар шу тартибда ишлашда давом этсак, яхши жамоани шакллантира оламиз.


- "Қизилқум" жисмоний жиҳатдан АГМКга нисбатан кучсиз кўринди ва асосан қарши ҳужумларда ҳаракат қилди. Жисмоний камчилик сабаби нимада деб ўйлайсиз? 

- Айтиб ўтганимдек, бизда яхши ҳозирлик кўриш учун жуда кам вақт бўлди. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, деярли уч ойга яқин вақт мобайнида жамоа футболсиз қолди. Ҳамма карантинда эди. Кимдир уйда индивидуал машғулот ўтказди, кимдадир эса бунга имкон бўлмади. Шу боис ҳозирги вазиятга тўғри қараш керак. Бизга жамоани яхши тайёрлаш учун вақт керак бўлади. 


- Жамоа ҳақида фикрингиз? 

- Ҳали биз ҳам кучаямиз, бунга шубҳа йўқ. Менинг келганимга энди 8 кун бўлди. Жамоа эса мен келишимдан бироз олдин йиғилганди. Мана шу 8 кун ичида асосан шароитлар билан танишишга улгурдим. Базани кўрдим, клубдаги шароитни ўргандим. Клуб менежери Ҳамиджон Актамов бошчилигидаги раҳбарият кўп яхши ишларни амалга оширишибди. Уларга раҳмат. Энди бўёғига фақат ишлашга тўғри келади.


- "Қизилқум"га мослашиб кетишингиз учун қанча вақт керак бўлади? 

- Мен аллақачон мослашиб бўлдим. Буёғи футболчилар менинг қарашларимга мослашишига боғлиқ. Бу эса вақт ўтган сари амалга ошиб боради.





Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика