Latest news

16:05Ҳусановнинг агенти: "Биз билан АПЛнинг 12 клуби алоқага чиқди"  0 15:06БМБ 14 та гол урган ва учинчи бор чемпион бўлган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:34Расман: "Боруссия Д" бош мураббийни истеъфога чиқарди  3 14:03"Реал" ёки "Барселона"да ўйнаш? Холанд жавоб берди  25 13:35МАҚОЛА. Катанецнинг терма жамоадаги фаолияти қандай кечди?   35 13:13Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖнинг янги мураббийи эртага Қатарга учиб кетади  158 12:07Breaking! Сречко Катанец Ўзбекистон МТЖни тарк этди  268 11:31Рэшфорднинг агенти "Барселона" спорт директори Деку билан учрашди  3 10:56"Бунёдкор" Анталияга қандай таркиб билан йўл олди?  3 10:30Эшитдик-да! "Локомотив" билан шартнома қилган футболчилар Суперлигага қайтмоқда   16 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Қатар билан ўйнайди  0 09:35Тошкент клуби футболчиси "Қизилқум" сафига бориб қўшилди  1 09:10"Андижон" Туркияда 9 та назорат учрашуви ўтказади. Рақиблар орасида Норвегия жамоаси бор  3 08:30Про лига тўпурари клуби билан келишувни узайтирди  0 08:00Санъат Шихов "Бунёдкор" U-21 жамоасида иш бошлади  3

Таассурот: Бунақа шароитда фақат ўйнаш керак News

Таассурот: Бунақа шароитда фақат ўйнаш керак

Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўта муҳим ўйинда майдонга тушади.
Ана-мана деб Осиё Кубогининг 3-тур баҳсларига ҳам етиб келдик. Аввалига Сидней, кейин Брисбенда ўйнаган терма жамоамиз эртага Мельбурн шаҳрида гуруҳ босқичидан ўрин олган охирги учрашувни ўтказади. Саудия Арабистони билан кечадиган баҳсда бизни фақат ҒАЛАБА қониқтиради, чунки уч очко қўлга киритилган тақдирдагина чорак финалга йўл оламиз. Йўқса, Осиё Кубоги билан хайрлашдик деяверинг. Рақибимизга эса дуранг ҳам кифоя қилади. Негаки арабларда тўплар нисбати бирмунча яхши. Биз КХДРни зўрға 1:0 ҳисобида ютган бўлсак, улар осонлик билан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Мельбурнга етиб келганимизга мана уч кун бўлди. Бу ердаги шароитлар ҳам худди Сидней ва Брисбендаги каби аъло даражада. Футбол ўйнаш учун ҳамма нарса етарли. Жамоаларни кутиб олиш ва кузатиб қўйиш, журналистларни керакли ашёлар билан таъминлаш, хуллас ҳаммаси жойида. Бир сўз билан айтганда, бунақа шароитда фақат ўйнаш керак. Бошқа ҳеч нарсани ўйламасдан, фақат ўйинни ўйлаш керак. Саудия Арабистони биз учун қанчалик жиддий рақиб эканлигини маълум. Уларнинг мураббийи Космин Олариу матбуот анжуманида шогирдлари дастлабки икки учрашувда жуда яхши ҳаракат қилишганини бот-бот таъкидлашдан чарчамаяпти. "Ҳатто Хитойга ютқазиб қўйган бўлсак-да, улардан бир бош кучли эдик", - дейди руминиялик мураббий.

Агар Саудияни мағлуб этишнинг уддасидан чиқсак, унда яна Мельбурнда қоламиз ва "А" гуруҳи ғолибини кутамиз. Негаки бизнинг гуруҳда Хитой аллақачон биринчи ўринни эгаллаб бўлди. Иккинчи ўрин бизга насиб этса ё Австралия ёки Жанубий Кореяга қарши чорак финал баҳсини ўтказамиз. Мабодо Австралия билан ўйнагудек бўлсак, бу ўйин мамлакатда қанчалик ажиотаж бўлишини ўзингиз тасаввур қилиб кўраверинг. Лекин бунинг учун аввало Саудия Арабистонини енгишга тўғри келади.

Бугун одатдагидек ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Дастлаб рақиб жамоа устози Космин Олариу ташриф буюриб, журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди. Аксарият саволлар араб журналистлари томонидан берилди. Руминиялик мураббий жуда ўзига ишонувчан шекилли қўрқмасдан "Бизга дуранг ҳам маъқул, аммо ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз" деди. Ҳар бир саволга чертиб-чертиб жавоб қайтаришга ҳаракат қилди. Шунингдек, биз ўйиндан ўйинга кучайяпмиз деб қўшиб қўйди.

Ундан кейин эса Миржалол Қосимов билан Азиз Ҳайдаров кириб келди. Космин Оларио бор пайтда узундан узун савол берган саудиялик журналистлардан залда деярли ҳеч ким қолмади, кўпчилиги чиқиб кетди. Терма жамоамиз бош мураббийи бизни ниҳоятда қийин учрашув кутиб турганини, лекин футболчилар ўйинга ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёрлигини айтди. Азиз Ҳайдаров ҳам ишонч билан гапирди. "Эртанги беллашув биз учун финал баҳсига тенг" деди у. Шунингдек, ярим ҳимоячимиз рақиб футболчиларига баҳо берар экан, саудияликлар индивидуал жиҳатдан анча кучли эканлигини қўшиб қўйди.

Айтиб ўтганимиздек, Осиё Кубогида иштирок этаётган ҳар бир жамоа учун ташкилотчилар томонидан зарур шарт-шароитлар муҳайё қилинган. Бу борада умуман муаммога дуя келмайсиз. Футболчининг футболдан бошқасини ўйлашга зарурат қолмайди. Дарҳақиқат, Азиз Ҳайдаров айтганидек, эртага бизни кичик финал кутиб турибди. Хитойдан учралган мағлубиятдан кейин ишқибозларнинг ўта тушкун кайфиятга тушиб қолишгани ҳаммага маълум. Ўйлаймизки, футболчилар ҳам буни яхши ҳис қилиб туришибди. Хитой билан ўйинда футболчиларимизнинг кўзида олов кўринмади деган гаплар ҳамон айтилмоқда. Аммо Миржалол Қосимов буни инкор қилди. Шу ўринда биз бош мураббийнинг бу гапини муҳокама қилмай турамиз ва чиндан ҳам кўзида ўт йўқ деган гап нотўғри бўлса, унда эртанги учрашувда исботланишини хоҳлаймиз.

Хайрулла Холиқов
Мельбурн, Австралия.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика