Latest news

23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 23:10"Лилль" — ПСЖ. Таркиблар маълум  4 22:55"Сельта" — "Атлетико". Таркиблар маълум  2 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  10 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  172 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  17 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  66

"Сурхон"ни ким бошқариши маълум News

"Сурхон"ни ким бошқариши маълум

Суперлига иштирокчиси Термизнинг "Сурхон" жамоасидаги бўшаб қолган бош мураббий лавозимига асосий номзод ким эканлигини маълум қилинди.

Бу ҳақда сайтимиз мухбири Шаҳбоз Беғамов хабар қилмоқда.

Андрей Микляев истеъфога чиқарилгач унинг ўрнига асосий номзод сифатида Бахтиёр Ашурматов кўрилмоқда. Тез орада мураббий ва клуб раҳбарияти учрашиши ва музокараларнинг якуний қисмини келишиб олиши кутилмоқда. Агарда томонлар барча масалалар бўйича келишувга эришишса, унда Бахтиёр Ашурматов "Сурхон" жамоаси бошқарувига ўтади.

Қайд этиш лозим, Бахтиёр Ашурматов ўтган йили АГМК жамоаси билан Ўзбекистон Кубогида зафар қучган ва бу борада ҳам футболчи ва мураббий сифатида ютуққа эришган Қосимовдан кейинги мутахассисга айланганди.

АГМКдан кейин жорий мавсум "Бухоро"ни маълум муддат бошқарган Ашурматов кейинчалик муваффақиятсиз натижалар ва молиявий беқарорлик туфайли гарчи клуб раҳбарияти ишонч билдирган бўлсада ўз хоҳишига кўра жамоадан кетишни маъқул топганди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда "Сурхон" Суперлигада 12-турдан кейин 21 очко тўплаган ҳолда 3-ўринда бормоқда.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика