Latest news

23:57Африка Миллатлар Кубоги. Жазоир Конго ДР дарвозасига 119-дақиқада ғалаба голини уриб, чорак финалга йўл олди  1 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  0 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  8 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  1 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  6 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  1 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  2 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  10 19:51"Динамо" БААда ЦСКАга қарши майдонга тушади  4 19:34"Навбаҳор" машғулотлари Championat.asia объективида  4 19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  8 18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  1

"Сурхон" ва "Динамо"нинг Суперлигага чиққани "Бухоро"нинг режаларини бузиб қўйди" — Ашурматов билан суҳбат News

"Сурхон" ва "Динамо"нинг Суперлигага чиққани "Бухоро"нинг режаларини бузиб қўйди" — Ашурматов билан суҳбат

"Бухоро" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовдан кечаги Суперлиганинг янги мавсумига ташланган қуръа ташлаш маросимидан сўнг баъзи саволларга жавоб олдик.

Қуйида "Бухоро" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов билан бўлиб ўтган суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Гапни очиғини айтиш керак, чемпионат стартига жуда оз вақт қолди. Лекин селекция жараёнидан тўлиқ қониқиш хосил қилганимиз йўқ. Агарда биз қисқа муддат ичида таркибимизни яхши ижрочилар билан тўлдирмасак, унда жуда қийин бўлиши аниқ. Афсуски ўзимиз истаган футболчиларни "Бухоро"га жалб этолмадик. Ўйлайманки, чемпионатгача селекция ишларини давом эттирамиз ва таркибни кучайтира оладиган футболчиларни олишга муваффақ бўламиз деган умиддаман", - дея гап бошлади Бахтиёр Ашурматов.

- Барча масала энг сўнгги паллада маълум бўлмоқда. Формат, чемпионат, қуръа, жамоалар сони ва ҳоказо. Мазкур масалалар эса мураббийларга таркибни аниқлашда, чемпионатга тараддуд кўришга ҳам ноқулайликлар ва муаммолар туғдирмоқда. Қатъий бир тизим, қатъий бир формат йўқ чемпионат. Учинчи мавсум ва ҳар доим ўзгарувчан формат. Бунга мураббий сифатида муносабатингиз қандай?
- Гапни очиғи, бунгача ҳар хил гап-сўзлар юрганди. Лекин янги мавсумда 12та жамоа иштирок этса керак деб ўйлагандим. Шуни айтишим мумкинки, агарда "Сурхон" ва "Динамо" Суперлигада қатнашмаса, мен улардан баъзи футболчиларни олишни мўлжаллаб тургандим. Шу тарафлама мени мазкур режаларим амалга ошмайдиган бўлди. Энди бошқа ресурслар излашга тўғри келади. Ҳозирда ўзбек футболида футболчиларга бўлган талаб ошганми ёки улар дефицит бўлганми, жамоага ижрочи топиш, таркибни кучайтирадиган футболчи излаш муаммога айланган. Буни тан олиш лозим. Бухоролик мухлислар ҳам жамоамиздан трансферлар кутишмоқда, лекин биз қўлимиздан келганча ҳаракат қиляпмиз. Аммо осон бўлмаяпти. Вазиятдан келиб чиқиб, айни пайтда жамоага имкон даражасида легионер жалб этишга мажбурмиз. Айнан легионерлар ҳисобига жамоани кучайтиришга интиламиз. Чунки бошқа йўл кўринмаяпти.

- Клуб раҳбарияти жамоа олдига аниқ вазифа қўйганми?
- Гапни очиғи раҳбарият билан энди кўришамиз. Чемпионат аввалида раҳбарият учрашув бўлади. Биз жамоа таркибини шакллантириб олгач, ўйлайманки клуб раҳбарияти "Бухоро" олдига вазифа қўяди. Мавсум давомида эса клуб раҳбарияти белгилайдиган вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика