Latest news

14:18"Рома" мухлислари рекорд миқдорда абонемент сотиб олди  0 13:50Расмус ўрнига Уоткинс? МЮ ҳужумида ўзгаришлар кутилмоқда  0 13:25"Динамо" легионери узоқ муддатга сафдан чиқди  0 12:51Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди  1 12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  2 11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  16 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  20 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  43 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  6 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  111 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  1 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  19

«Сурхон»: Танлов давом этмоқда News

«Сурхон»: Танлов давом этмоқда

Tags :  Сурхон
Хабарингиз бор, 2017 йилги мавсумдан бошлаб Ўзбекистон XXVI миллий чемпионати биринчи лигасида Сурхондарё вилояти шарафини «Сурхон» (Термиз) футбол клуби ҳимоя қилади.

Бу клуб ўтган мавсумда Жарқўрғонинг «Нефтчи» ва вилоятнинг бошқа жамоалари таркибларида тўп сурган маҳаллий футболчилар ҳисобига шакллантирилади.  Айни чоғда Термизда профессионал футбол клуби фаолиятини тўғри йўлга қўйиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда «Сурхон» ПФК раҳбарияти жамоа аъзолари учун қулай шарт-шароитларни яратиш учун барча имкониятларни ишга соляпти.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси талабларига кўра, ҳар бир футбол клуб ўз рамзи (логотипи) ва байроғига эга бўлиши лозим. Шуни ҳисобга олган ҳолда «Сурхон» ПФК раҳбарияти жамоа учун логотип яратиш мақсадида танлов эълон қилади. Танловда профессионал дизайнерлардан ташқари истаган футбол мухлиси ўз ижодий ишлари билан қатнашиш ҳуқуқига эга.

Маълумот учун айтиш керакки, яратиладиган янги логотипда футбол элементлари билан бир қаторда Сурхондарё вилояти, шунингдек, кўҳна ва ҳамиша навқирон Термиз шаҳри тимсолини ифодалувчи белгилар ҳам акс этиши талаб этилади. Келаси йили “Сурхон” жамоаси ташкил топганлигининг роппа-роса ярим асрлик тўйи нишонланади. Воҳаликлар мавсумни ўзларининг анъанавий сариқ ва кўк либосларида ўтказиши режалаштирилмоқда. Логотипни яратишда ушбу жиҳатларга ҳам эътибор қилинса айни муддао бўларди.

Ҳозирга қадар 200дан ортиқ логотип намуналари юборилди. Танлов 12 февралга қадар давом этади. Якунда тақдим этилган ижодий ишлардан энг маъқул ва муносиби “Сурхон” профессионал футбол клуби логотипи учун танлаб олинади.

Танловда ғолиб чиққан муаллиф футбол клуби маъмурияти томонидан моддий рағбатлантирилади.

Мурожаат учун телефон: +998907474777.

Ўз ижодий ишларингизни қуйидаги электрон почта манзилига жўнатишингиз мумкин: surkhon1968@mail.ru

Барчани танловга таклиф этамиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика