Latest news

20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:40Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:0 (матнли трансляция)  2 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  21 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  0 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  4 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  7 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   8 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  34 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  1 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16

"Сурхон" собиқ дарвозабони Азамат Аҳмедов: "2 йиллик қарзи бор клубга нега чемпионатга рухсат берилди? Ҳаттоки, порталга ҳам ёздик" News

"Сурхон" собиқ дарвозабони Азамат Аҳмедов: "2 йиллик қарзи бор клубга нега чемпионатга рухсат берилди? Ҳаттоки, порталга ҳам ёздик"

Суперлига старт олган, жамоалар иштирокларини бошлаб олганига қарамай ҳал қилинмаган муаммолар юзасидан футболчилардан мурожаатлар келиб тушмоқда.

"Сурхон" собиқ дарвозабони Азамат Аҳмедов ҳам сайтимизга ўзининг фикрларини билдирди. 


— Футболчиларнинг эътирозлари 2021 ва 2022 йилги қарздорликлар учун бўляпти. Афсуски, шунча гаплардан кейин ҳам бу масалада ҳеч қандай силжиш бўлмаяпти. Эски раҳбарият клубни янги раҳбариятга топширганда, бизга қарздорликни ёпиб беришларини айтишганди. Янги раҳбарият эса бу пулларни бизга ўша вақтдаги хомийлик қилган ҳокимият тўлаб беришини айтишди.Шундан бери бир йил вақт ўтди, лекин халигача на ПФЛ, на бошқа ташкилотлар бизга ҳеч қандай маълумот беришгани йўқ.

— Ўша даврдаги шартномаларимиз ПФЛ томонидан қонуний тасдиқланган бўлишига қарамасдан, ПФЛ "Сурхон" клубига футболчиларнинг қарзларини ёпиб бериш юзасидан ҳеч қандай таъқиқ қўймаган. Футболчилар йиғилиб ташкилотга борганимизда улар ҳеч қандай таъқиқ қўя олмаслигини, бу янги хомийларни чўчитиб, клубдан кўнгли қолдирвориши мумкинлигини, якунда хомийликдан бош тортишлари мумкинлигини таъкидлашди. Бу масала эса қачонлардир ўз ечимини топишини кутишимиз кераклигини айтишди. 

— Агар бундай бўлмаганида ҳеч қанақасига 2 йиллик қарзи бор клубга янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишларига имкон бермасди.  Билишим бўйича FIFPro ПФЛга яқинда тезлаштирилган ҳолатда қарзларни ёпиш кераклиги ҳақида хат юборган. Аммо бу хатга аниқ жавоб қайтарилмаган. Ҳозирги кунда фуқаролик судига мурожаат қилинмаган. Қолган барча ташкилот, ҳаттоки порталга ҳам футболчилар ариза берган.

Абдулазиз Искандаров

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика