Latest news

09:38Бутрагеньо: "Бенфика" билан 60 йил давомида ўзаро учрашувлар бўлмаган, энди эса бир ой ичида учта ўйин ўтказамиз"  0 09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  2 08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  3 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  2 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  3 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  2 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  12 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  8 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  3

"Нефтчи" "Сурхон" билан дуранг ўйнади ва Суперлигада мағлубиятсиз одимлашда давом этади News

"Нефтчи" "Сурхон" билан дуранг ўйнади ва Суперлигада мағлубиятсиз одимлашда давом этади

Ўзбекистон Суперлигаси 9-тур доирасидаги "Сурхон" - "Нефтчи" ўйини бўлиб ўтди.

"Сурхон" - "Нефтчи" 2:2 (ТУГАДИ)
7 май 2023 йил. Тошкент, "Пахтакор" стадион. 19:00
Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов.
Ёрдамчи ҳакамлар: Расулжон Фозилов, Максим Нехочин.
Захира ҳаками: Достон Раҳмонов.
ВАР: Аскер Нажафалиев.
АВАР: Бахтиёрхўжа Шавкатов.
Назоратчи: Марат Исмаилов.
Комиссар: Сардор Қудратуллаев.

Гол: Тома Табатадзе 17 (Мирзоҳид Ғофуров), (0:1), Асилбек Жумаев 45+2 (1:1), Тома Табатадзе (пенальти) 53, (1:2), Силванус Нимели (Асилбек Жумаев) 79, 2:2

"Сурхон": 1. Артём Потапов (с), 2. Бобиржон Асқаров, 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 7. Достонбек Турсунов, 8. Ҳумоюн Шербўтаев, 10. Тамирлан Жамалутдинов (17. Жаҳонгирбек Абдусаломов, 58) (5. Азизбек Пирмуҳаммадов, 84) 18. Силванус Нимели, 19. Нуриддин Ҳасанов (15. Диёр Рамозонов, 84), 27. Асилбек Жумаев, 55. Шохжаҳон Султонмуродов, 66. Бехруз Шайдулов

Захира: 13. Азизхон Исақов, 4. Шамил Гасанов,  6. Артём Сокал, 16. Артём Филипосян, 22. Жавоҳир Жўраев, 99. Комрон Сайдазимов.

"Нефтчи": 45. Акбар Тўраев, 2. Зоир Жўрабоев, 7. Умар Адҳамзода ( 70. Аббосжон Ғуломов, 62) 8. Нурилло Тўхтасинов (13. Лутфулла Тўраев, 74), 9. Улуғбек Ҳошимов (11. Иззатилла Абдуллаев, 62), 19. Мирзоҳид Ғофуров (с), 21. Мухсинжон Убайдуллаев, 22. Тома Табатадзе (5. Юри Батюшин,  88), 23. Диёржон Туропов (28. Фозил Мусаев, 88), 24. Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 26. Олексей Ларин

Захира: 12. Владимир Назаров, 4. Андрий Мишенко,  17. Абдуллоҳ Олимов, 20. Анваржон Ғофуров, 

Огоҳлантириш: Бобур Асқаров ("Сурхон") 35

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. 

90. ЗАРБААА. Иззатилла Абдуллаевнинг зарбаси хавфли чиқди. "Нефтчи" ҳам, "Сурхон" ҳам ҳужумга ўтди 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

88. ЎЗГАРИШ. "Нефтчи", Тома Табатадзе ўрнига Юрий Батюшин, Диёр Туропов ўрнига Фозил Мусаев тушди. 

77. ГООООООООООООЛ. "Сурхон"дан бугун ирода кўрмоқдамиз. Силванус Нимели ҳисобни тенглаштирди. Асилбек Жумаевнинг пасини Нимели аниқ зарба билан голга айлантирди. 

62. ЎЗГАРИШ. "Нефтчи", Улуғбек Хошимов ўрнига Иззатилла Абдуллаев, Умар Адҳамзода ўрнига Аббос Ғуломов тушди. 

58. ЎЗГАРИШ. "Сурхон", Тамирлан Жамалутдинов ўрнига Жаҳонгир Абдусаломов тушди

55. "Сурхон" яна катта куч билан олдинга ўтмоқда. Вазиятлар яратяпти.

53. ГОООООООООООООООЛ. Тома учрашувдаги дублни расмийлаштирди. Табатадзе учрашувда ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. 

53. Тўп олдида Тома. 

52. ПЕНАЛЬТИ. Абдурашид Худойберганов ВАРда вазиятни кўрди ва "Сурхон" дарвозаси томон пенальти белгилади. 

50. Тома Табатадзе "Сурхон" жарима майдончасида йиқилди. Ҳакам ВАРни кўргани кетди. Барчаси монитор олдида ҳал бўлади 

48. "Сурхон" иккинчи бўлимни фаол тарзда бошлади. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус

45+2. ГОООООООООООЛ. Биринчи бўлимнинг сўнгги сонияларида "Сурхон" ҳисобни тенглаштирди. Нимели катта ҳажмдаги ишни бажариб берди, Асилбек Жумаев тўпни дарвозага киритиб юборди. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

45. Диёр Туроповдан зарба. Ноаниқ. 

35. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сурхон", Бобур Асқаров

33. Учрашувда темп юқори эмас. Асосий эътибор тўп назоратига қаратилган

26. "Сурхон"да жарима зарбаси. Нуриддин Ҳасановнинг йўллаган зарбасини жонли девордагилар қайтарди. 

22. "Нефтчи" яна ҳужумга ўтди. Рақиб ҳимоячилари бу сафар ҳушёр. 

18. Бош ҳакам ВАРдан ниманидир қидирмоқчи бўлди. Ҳаммаси жойида. Гол ҳисобга олинди 

17. ГООООООООООООООООЛ. Тома Табатадзе "Сурхон" посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб учрашувда ҳисобни очди. Тома тома гол бўлур

6. Маълумот учун, "Сурхон" мезбон мақомида "Нефтчи"ни сўнгги маротаба 1999 йилги мавсумда мағлубиятга учратган. Жамоаларнинг ўтган мавсумдаги ўйинида 1:1 ва 3:0 ҳисобида фарғоналикларнинг ғалабаси қайд этилган. 

Ўйин бошланди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика