Latest news

15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  0 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  0 15:00Суперлига. Плей-офф: "Арал" "Бухоро" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  18 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  1 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  1 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  8 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  5 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  3 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  6 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  14 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  4

“Сурхон”: Навбатдаги рақиб — "Динамо" (Самарқанд) News

“Сурхон”: Навбатдаги рақиб — "Динамо" (Самарқанд)

Tags :  Сурхон
Шу кунларда биринчи лига вакили Термизнинг “Сурхон” жамоаси аъзолари пойтахтимизда янги мавсумга ҳозирлик кўрмоқда.

Вали Келдиев бош мураббийлигида ўқув-машғулот йиғини ўтказаётган термизликлар 17 февраль куни дастлабки назорат учрашувида олий лиганинг “Сўғдиёна” футболчилари (0:1) билан куч синашганини хабар қилгандик. 19 февраль куни “Сурхон” жамоаси Навоийнинг “Қизилқум” вакилларига қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг 44-дақиқасида Санжар Шомуродов навоийликлар посбони Артём Макосинни чиройли тарзда доғда қолдирди ва ҳисобни очди.

Ўйиннинг 79-дақиқасида Самандар Шодмонов ҳисобни тенглаштирди — 1:1.

Назорат учрашувининг асосий дақиқасида бошқа ҳисоб ўзгармади. Учрашув бош ҳаками Ҳасан Рўзиев томонлар розилиги билан ўйинга яна 10 дақиқа қўшиб берди. Бундан унумли фойдаланган “Қизилқум” футболчилари 90+8-дақиқада Алишер Юсуповнинг жаримадан йўллаган аниқ зарбаси эвазига ғалаба қозонишди — 1:2.

“Сурхон” жамоаси мураббийлар штаби асосий эътиборни натижага эмас, аксинча жамоа ўйинини шакллантиришга қаратишяпти. Жумладан, “Қизилқум”га қарши баҳсда ҳам термизликлар сафида бир қатор янги футболчилар кўрикдан ўтказилди.


Термизликларнинг таркиби қуйидагича кўриниш олди:
“Сурхон”:
Александр Корнейчук, Убайдулло Холиқулов, Санжар Шомуродов, Сирож Аллаев, Жафар Исмоилов, Сарваржон Холматов, Нажмиддин Нормуродов, Ботир Тўраев, Низом Норов, Хуршид Йўлдошев, Баҳодир Муртазоев.

Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушганлар: Зафар Қорақулов, Санжар Баротов, Акбар Муродов, Икром Кўчимов, Шохруҳ Жўрабеков.

Бу учрашув чоғида ёш футболчилар Жўрабек Рўзиев, Темур Мамадалиевлар алоҳида индивидуал машғулот олиб боришди.

Ўтказилган дастлабки икки назорат учрашувидан сўнг, Шукур Жумабоев, Бобуржон Бўронов, Зафар Қорақуловларга жавоб берилди.

Бугун термизликлар машғулотларига Нуриддин Ҳасанов (“Бунёдкор”), Фаррух Ҳайдаров (“Шўртан”), Миржалол Қурбонов (“Қўқон-1912”) каби футболчилар келиб қўшилдилар.

Режага кўра, “Сурхон” жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини 21 февраль куни Самарқанд динамочиларига қарши ўтказади. Бу учрашув Чилонзордаги сунъий футбол майдонида соат 14.30 да бошланади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика