ЎзПФЛ: "Сурхон" - "Навбаҳор" ўйини Тошкентда ўтади. Мезбон - "Навбаҳор"
17 jul 2020 17:38
News
ЎзПФЛ: "Сурхон" - "Навбаҳор" ўйини Тошкентда ўтади. Мезбон - "Навбаҳор"
Бу борада клублар икки томонлама шартнома имзолади. Карантин тартиби кучайтирилгани, бунинг оқибатида транспортлар билан боғлиқ чекловлар борлигидан келиб чиқиб, шунингдек, футболчиларнинг чилла вақтида Термизгача бўлган узоқ масофани босиб ўтишларини инобатга олиб, ЎзПФЛ бу келишувга қаршилик қилмади.
Келишувга кўра, биринчи учрашув мезбони “Навбаҳор” клуби бўлади ва у мезбонликка доир барча талабларни бажаради. Томонларнинг иккинчи даврадаги ўзаро ўйинлари ҳам Тошкентда ўтади ва унда “Сурхон” мезбонликнинг барча мажбуриятларини ўз зиммасига олади.
10-турнинг мазкур ўйини “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади ва аввалдан белгилаб қўйилгани каби 19:00 да старт олади. U-21 жамоалари ўртасидаги учрашувга эса “Бунёдкор” академияси мезбонлик қилади. Учрашув 18:00 да старт олади.
Similar news
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Comments