Latest news

19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  0 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  2 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  6 17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  7 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  6 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  7 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  6 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  13 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсультни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  5

"Сурхон" мавсумни 19 ёшли футболчилар билан бошлайдими? News

"Сурхон" мавсумни 19 ёшли футболчилар билан бошлайдими?

Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилишига 11 кун вақт қолди. Шунга қарамай, "Сурхон" футбол клубида ҳал этилмаган қатор масалалар бор.

Биринчи катта масала — легионер футболчи олдидаги қарздорлик. Бубанья ФИФАга мурожаат қилган. Катта ташкилот куннинг исталган қисмида "Сурхон" учун трансфер тақиқи қўйиши мумкин. Ҳатто эртагаёқ тақиқ кучга кирса ҳам, "Сурхон" 26 февралгача катта эҳтимол билан кўп нарсага улгурмайди. 

Иккинчи катта масала — клубнинг янги ҳомийлар қўлига ўтиши. Бу иш ҳам амалга ошганича йўқ. Амалдаги раҳбариятдан қолиб келаётган қарздорлик масаласини ҳал этиш асосий муаммо бўляпти. Юридик тарафдан олиб қараганда ҳам олдиндаги 11 кун бу ишларни ҳал қилиш учун етмаслиги мумкин. 

Ўз-ўзидан савол келиб чиқади: "Сурхон" трансферлар амалга ошира олмаса нима бўлади? Агар шундай ҳолат юзага келса, у ҳолда "Сурхон" ўтган мавсумдаги футболчилари билангина шартномани узайтириши ва фақатгина U-18 жамоаси футболчилари билан шартнома тузиши мумкин бўлади. Савол кетидан яна савол бор: бу ҳолатда клуб 2022 йилги мавсумда Суперлигада жон сақлаб қола оладими?

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика