Latest news

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  2 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

"Сурхон" легионери билан хайрлашди News

"Сурхон" легионери билан хайрлашди

Сербиялик ҳужумчи Мирослав Маркович "Сурхон"дан кетди.

Ушбу мавсумнинг биринчи қисмини "Сурхон" таркибида ўтказган ҳужумчи билан икки томоннинг розилигига кўра, шартнома бекор қилинди.

- Бугун ўзаро келишувга кўра, шартномани бекор қилдик. "Сурхон" футбол клубидан миннатдорман, клубнинг кейинги фаолиятига омад тилайман. Айни дамда эркин агент мақомидаман. Бироқ бошқа клуб билан музокаралар давом этмоқда. Яқин вақтлар ичида барчаси аниқ бўлади ва янги жамоамни маълум қиламан.

- Янги жамоангизни маълум қила оласизми?

- Ҳозирча йўқ. Олдимда бир нечта вариантлар бор. Бирор қарорга келганимча йўқ. Шу сабабли аниқ бир гап ҳам айта олмайман

- "Сурхон" билан шартнома қачон якунланиши керак эди?

- Шартнома бир мавсумга мўлжалланганди. Айни дамда Тошкентдаман. Музокаралар давом этяпти. Менга Ўзбекистон жуда ҳам ёқди. Чемпионат ҳам кучли экан. Бу ерда фаолиятимни давом эттиришдан хурсанд бўламан, - деди Маркович

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика