Latest news

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  0 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  42 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

«Сурхон» - «Динамо»: Самарқанд – Сурхондарё унутилмас саёҳатига тайёрмисиз? News

«Сурхон» - «Динамо»: Самарқанд – Сурхондарё унутилмас саёҳатига тайёрмисиз?

Суперлига 1-турида Самарқандда ажойиб футбол атмосферасини яратган “Динамо” мухлислари 2-турдан ўз анъаналарига биноан, севимли клублари ортидан сафарда “Динамо”ни янгича тарзда қўллаб-қувватлашни мақсад қилишган.

Хабарингиз бор, Суперлига 2-турида 30 март, шанба куни “Динамо” жамоаси Термизда “Сурхон” клуби меҳмони бўлади. Шиддатли ва қизиқарли ўтиши кутилаётган ушбу баҳсда самарқандлик ҳақиқий жонкуяр мухлисларни сафимизга қўшилишларини ва Самарқанд шарафини ҳимоя қиладиган “Динамо”нинг Термиздаги “12-ўйинчиси”си бўлишга чорлаб қоламиз.

“Динамо” клуби матбуот хизмати ва фан-клуби 2019 йилдан бошлаб ишни янгича тарзда йўлга қўйишни режалаштиришган. Хусусан, 2-тур ўйини “Сурхон” - “Динамо” учрашувига боришда Самарқанд – Қашқадарё - Сурхондарё йўналиши бўйлаб саёҳат ҳам уюштирилади. Яъни, сафар давомида диққатга сазовор жойлар зиёрат қилинади.

Сафар режасидан фақат футбол эмас, айни баҳор айёмида Қашқадарё воҳасининг гўзал табиати, Сурхондарёга киришда эса Бойсун тоғларидаги чиройли манзараларда бўлиш, барра тандир гўштлари, Термизга киришда эса Ал Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳини зиёрат қилиш каби мақсадлар ўрин олган. Стадионда эса “Динамо”ни ўзгача тарзда қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган. Самарқандлик ишқибозлар иштирокидаги ушбу саёҳат фото ва видео тарзда эсдалик учун олинади ва “Динамо” матбуот хизмати томонидан саргузашт сифатида клубнинг интернетдаги саҳифалари ва сайтларда эълон қилинади!



Бу ҳали ҳаммаси эмас! Сафар давомида “Динамо” мухлислари автобусда зерикиб қолмасликлари учун викторина ўйналади. “Динамо” матбуот хизматининг клуб тарихига оид саволларига аниқ жавоб берган мухлисларни эсдалик совғалар кутмоқда! Ҳар бир ғолиб-мухлис клубнинг интернетдаги саҳифаларида таништирилади ва эълон қилинади!

Самарқанд – Термиз – Самарқанд йўналишидаги умумий 750 километр (375+375 км) йўлни ташкил этадиган бир кунлик футбол саёҳатига замонавий автобусларда бориб келинади. Сафарга 30 март, шанба куни саҳарлаб, «Динамо» стадиони ёнидаги фан-клуб биноси (олдинги касса) олдида соат 6:00 дан бошлаб йиғилиб, соат 7:00да Самарқанддан Термизга жўнаб кетилади. Замонавий автобусларда 1 киши учун бориб-қайтиш йўл ҳақи, саёҳат, эрталабки нонушта – умумий 40 минг сўм!

Хўш, самарқандлик жонкуяр футбол мухлислари ҳамроҳлигидаги қувноқ даврада Ўзбекистонимиз бўйлаб унутилмас саёҳат ва “Динамо”ни қўллаб-қувватлашга тайёрмисиз? Сафарга боришни мақсад қилган мухлисларни 29 мартгача соат 9:00дан - 17:00 гача «Динамо» стадиони ёнидаги фан-клуб офисида олдиндан рўйхатга олиш бошланган.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика