Latest news

11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  1 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1

"Сурхон" Бубанья устидан ФИФАга даъво юборди. Олдинроқ Бубанья "Сурхон" устидан арз қилганди News

"Сурхон" Бубанья устидан ФИФАга даъво юборди. Олдинроқ Бубанья "Сурхон" устидан арз қилганди

"Сурхон" ва легионер футболчи Владимир Бубанья иши давом этади.

45 кун ичида футболчи олдидаги қарзларини тўлаб бермаса, Сурхон футбол клуби учун 3 та трансфер ойнаси ёпилиши мумкинлиги ҳақида ёзгандик. Мазкур огоҳлантиришга жавобан Сурхон ўз даъвосини киритди.

Даъвода қайд этилишича, "Сурхон" эмас, аксинча, Бубанья клубдан қарздор бўлиб қолган. "Сурхон" мана шу суммаларни футболчи тезроқ қайтариб беришини ФИФАдан сўрамоқда.

Маълум бўлишича, клуб бухгалтерияси Бубанья учун тўланган ойлик-маошлардан солиқ ушлаб қолмаган ва унга кўпроқ пул бериб юборган. Таҳминимизча, ФИФА бу каби ишларда ҳеч қачон клуб ёни бўлмайди, чунки бухгалтериядаги муаммолар клубники, футболчиники эмас.

Шунингдек, футболчиларнинг клубдан қарздор бўлиб қолишлари масаласига ҳозирча иккинчи марта дуч келяпмиз. Яқин-яқингача футболчилар Андижон футбол клубидан қарздор бўлиб қолишарди. Нормал фаолият олиб борадиган ташкилотларда одатда бундай бўлмайди", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Rating: -16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика