Latest news

19:29Ҳали январь келмади, аммо "Вильярреал" илк трансферини амалга ошириб бўлди  0 19:06Гвардиола мавсум сўнгида "Манчестер Сити"дан кетади. Жамоанинг кейинги мураббийи ким бўлади?  5 18:43Жароҳатлардан азият чекаётган "Арсенал" "Реал" ҳимоячисига кўз тикди  0 18:18"Андижон" Ўзбекистон U-21 терма жамоасини мағлуб этди  2 17:54"Пахтакор" "Риу Аве", "Ризеспор" ва "Кайсериспор" билан деярли бир қаторда — IFFHS  5 17:28Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!  37 17:06Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди  16 16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  2 16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  3 15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  8 15:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ 2 ўйинида ишлайди  0 15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  2 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  18

“Сурхон” – “Андижон”. Превью News

“Сурхон” – “Андижон”. Превью

Бугун, 29 апрель куни Термиздаги “Сурхон” стадионида 6-тур доирасида “Сурхон” ҳамда “Андижон” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

Ушбу учрашувга ҳар икки жамоа икки хил кайфиятда ташриф буюради. Сабаби, 5-тур доирасида “Андижон” водийда воҳанинг “Насаф” жамоаси дарвозасини 3 маротаба ишғол этиб, ғалаба қозонган бўлса, “Сурхон” жамоаси водийда “Навбаҳор” жамоасидан учта гол ўтказиб юбориб, Термизга қуруқ қўл билан қайтиб кетди.

Қуйида жамоаларнинг миллий чемпионатларимизда ўтказган ўзаро учрашувлари статистикасини эътиборингизга ҳавола этамиз.



Жамоалар шу кунгача ўзаро 24 марта учрашган. Ўтказилган 24 та баҳснинг 14 тасида “Андижон” ғалаба қозонган бўлса, 6 та баҳс термизликлар фойдасига ҳал бўлган. Қолган 4 та учрашувда эса томонлар муроса кўчасини танлашган.

“Андижон” жами бўлиб рақиблар дарвозасини 54 марта аниқ нишонга олган бўлса, “Сурхон” жамоаси 32 та гол билан жавоб қайтарган.

“Андижон” рақибини энг йирик – 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. “Сурхон” эса бир маротаба ҳам йирик ҳисобда ғолиб бўлолмаган.



“Андижон” жамоаси жами ўзаро учрашувларда 46, “Сурхон” эса 22 очко жамғарган.

Ушбу жамоаларнинг Олий лигадаги сўнгги учрашуви сўнгги маротаба 2004 йилнинг 14 август куни Андижон шаҳрида ўтказилган ва унда "Андижон"нинг қўли баланд келган – 2:1. Орадан 15 йил ўтиб, ушбу жамоалар 27 апрел куни Термизда баҳс олиб боришади.


Surkhon

Superliga. Round 6

29/04/2019, 17:30

0
:
0
Finished

Andijan

45'
90'
36'  Abror Ismoilov
46'  Abdukakhkhor Khodjiakbarov (Abbosbek Makhsataliev)
79'  Ayubkhon Nomanov (Abdulaziz Yusupov)
85'  Владимир Бубанья
90'  Sherzod Khakimov (Ravshan Khursanov)
21'  Oybek Kilichev
29'  Dilshod Rakhmatullaev
46'  Shakhzod Ubaydullayev (Sardor Sulaymonov)
57'  Ruzimbay Ahmedov
63'  Abror Khusinov (Farkhod Mirakhmatov)
81'  Oybek Kilichev (Asror Gafurov)
90'  Ruslan Matniyozov

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика