Latest news

16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  2 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  0 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  1 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  2 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  1 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  5 11:42"Насаф"да нима гаплар?  15 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  16 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  4

Суриялик футболчи: "Қолган икки учрашувда 6 очко қўлга киритишимиз керак" News

Суриялик футболчи: "Қолган икки учрашувда 6 очко қўлга киритишимиз керак"

Ўзбекистон U20 ҳамда Сурия U20 ўртасидаги Осиё чемпионатининг очилиш ўйинидан (2:0) сўнг суриялик футболчи Мустафо Абдулатиф баҳс ҳақида фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақида фикларингизни билдириб ўтсангиз, учрашув иккала жамоа учун ҳам қийин кечди? 

- Ўзбекистон кучли жамоа эканлигини билардик, қийин учрашув ўтказдик ва мағлуб бўлдик, бизда ҳам хавфли вазиятлар бўлди, лекин улардан фойдалана олмадик. Ўзбекистон кучли рақиб ва бугун биз гуруҳ фаворити билан тўқнаш келдик.

- Сурия терма жамоасидан қолган икки учрашувда нималарни кутсак бўлади? 

- Мақсадимиз қолган икки учрашувда ғалаба қозониш, икки учрашувда 6 очкони қўлга киритишимиз керак. Ушбу мусобақада осон рақиблар бўлмайди ва биринчи учрашувимиз бунга исбот. 

- Европада ўйнайсиз ("Герта II"), ушбу турнирдаги ўйинчилар даражаси европадаги ёшлар билан солиштирганда, қанчалик фарқ қилади? 

- Осиёда ҳам иқтидорли футболчилар талайгина, бугун бунга гувоҳ бўлдик, Ўзбекистон таркибида ҳам катта салоҳиятли ўйинчилар кўп экан. 

- Турнирдаги мақсадингиз қандай?

- Мақсадим, жамоамга фойда келтириш, кейинги босқичга чиқишимиз бу асосий мақсадимиз.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика