Latest news

15:20Неймар: "Месси ва Суарес билан учлигимизни тикласак, ёмон бўлмасди"  2 14:46Артета: "Кубокда ўйналаётган тўплар АПЛникидан кескин фарқ қилади"  3 13:31Расман: "Вест Хэм" "Реал" собиқ мураббийининг ўрнига "Челси" собиқ устози билан шартнома имзолади  1 13:12Гарначо фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин  3 12:35Эшитдик-да?! "Бунёдкор"га Туркия Суперлигасидан ҳужумчи келмоқда   6 12:14"Барселона" футболчиси: "Винисиуснинг четлатилиши — адолатсизлик"  5 11:53Мусиала "Бавария"да қолиш учун йиллик 4-5 млн евро даромадидан воз кечди  1 11:28"Наполи" "Челси" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 10:37Суперлигада ўйнаши кутилаётган «Хоразм»нинг йиғинида бир қатор тажрибали футболчилар иштирок этмоқда  5 09:43«Ливерпуль» Трент Александер-Арнольднинг ўрнига бошқа бир ТОП футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:04Расман: «Қўқон-1912» жамоаси тарбияланувчисини ортга қайтарди  3 08:39«Олтин тўп» соҳиби Саудия Арабистони клубида иш бошлади  1 08:04«Бунёдкор» дарвозабони «Динамо» машғулотларига қўшилди  3 07:30«Вест Хэм» янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  3 03:10Лига кубоги. "Тоттенхэм" ярим финалнинг илк учрашувида "Ливерпуль"ни мағлубиятга учратди  5

Сурия термаси бош мураббийи: "Жамоамдан бу каби ўйинни кутмагандим" News

Сурия термаси бош мураббийи: "Жамоамдан бу каби ўйинни кутмагандим"

U-20 Осиё Кубоги 2-тури доирасида Индонезияга қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Сурия термаси бош мураббийи Марк Вотте иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Индонезияни ғалаба билан табриклайман. Жамоамдан бу каби ўйинни кутмагандим. Биз ўз даражамизда ўйнолмадик. Энг яхши ўйинчиларимиз ўз даражаларини кўрсата олишмади. Бу ўйинни ўзимиз ютказдик. Биринчи бўлимда жуда кўп имкониятлар кўкка совирилди. Иккинчи таймда Индонезия жуда тартибли ҳимояланди. Биз эса ўз даражамизда бўла олмадик. Менимча ўйинга керагидан ортиқ концентрация бердик. Майдондан ташқарида ҳаммаси яхши эди. Бироқ ўйинга тушганимизда ҳеч нарса ўхшамади. Агар адашмаётган бўлсам, бизда ҳали ҳам назарий жиҳатдан имконият бор. Бунинг учун Ўзбекистон ўзининг барча ўйинларида ғалаба қозониши ва биз ҳам учинчи ўйинда керакли натижани қайд қилишимиз лозим. Ироққа қарши ўйинда бор кучимиз билан ҳаракат қиламан. 

- Ироққа қарши ўйинга қандай ҳаракат қиласиз? Бугун жуда ёмон ҳаракат қилдингиз...

- Бу менимча психология билан боғлиқ. Учинчи ўйинга бор кучимизни берамиз. Аввало, ўйинга асосий таркибни танлаш олиш керак. Чунки, бугунги ўйиндан кейин бу нарса муҳим. Индонезия жамоаси бугун яхши ўйнади. Лекин, бугунги ўйин кўпроқ бизнинг хато. 

- Ироққа қарши ўйиндан кейин жамоанинг келажаги қандай бўлади? 

- Бу жамоа келажакда U-22 терма жамоасига айланади. Умуман олганда, мусобақа тугамасдан келажак ҳақида гапириб бўлмайди. Менинг тақдирим ҳам шу мусобақадан кейин аниқ бўлади. Ҳозир барчаси Ироқнинг ўйинига боғлиқ.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика