Latest news

21:47"Андижон"нинг халқаро майдондаги ўйинлари тақвими маълум қилинди  3 21:28Микель Артета: "Арсенал" катта соврин ютиши керак"  0 20:36"Бавария" "Челси" билан Нкункунинг трансфери бўйича музокараларни бошлади. Вингер мюнхенликлар сафига ўтмоқчи  0 20:11"Манчестер Юнайтед" ҳамон "Спортинг" сардори билан шартнома имзолаш ниятида  2 20:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  37 19:43"Тоттенхэм" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси учун 55 млн евро таклиф қилди  0 19:20"Ливерпуль"га керагидан ортиқ баҳо бериб юборишмаяптими? Слот жамоаси Англия чемпионлигини ҳимоя қилиши қийин бўлади  7 18:41Жаҳон футболи афсоналари келадиган футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар бепул берилади  1 18:20ФИФА кунларида Ўзбекистон терма жамоаси қайси терма билан ўйнаши мумкин? Алишер Никимбаев версияси  8 18:03Суперлига. "Пахтакор" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  9 17:44Футзал бўйича Олий лига баҳсларига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  0 17:23Игорь Шквирин билан Суперлига таҳлили — "Бунёдкор” замонавий, “Насаф” барқарор ўйин кўрсатмоқда. Чемпионатда яққол фаворит йўқ  8 17:05Ўзбекистон ва Россия афсоналари учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 16:49Суперлига. 19-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", ОКМК, "Андижон" ва "Хоразм"да йўқотишлар бор  0 16:24"Ньюкасл" А Сериядан Исакка ўринбосар топди  1

Сурия ўртоқлик ўйинида Уммон билан дуранг ўйнади News

Сурия ўртоқлик ўйинида Уммон билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳидаги гуруҳдоши – Сурия терма жамоаси кеча, 1 июнь куни Уммонга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Уммон пойтахти Мускат шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. Учрашувнинг 56-дақиқасида уммонликлар ҳисобни очган бўлса, асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида Сурия вакиллари ҳисобни тенглаштирди.

Эртага, 4 июнь куни миллий терма жамоанинг гуруҳдаги рақиби – Эрон термаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Черногорияга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади. Карлуш Кейруш бош мураббийлигидаги жамоа Австриядаги ўқув-машғулотлар йиғинини тугатиб, Подгорицага йўл олди.

Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши ўйиндан аввал Тошкентда Таиланд термаси билан тўқнаш келади. Ушбу ўйин 6 июнь куни “Бунёдкор” стадионида, соат 20:00 да бошланиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, 13 очко жамғарган Жанубий Корея иккинчи поғонада бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко билан учинчи ўринни банд қилган. 4–6 ўринларни мос равишда Сурия (8 очко), Хитой (5 очко) ва Қатар (4 очко) термалари эгаллаган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика