Latest news

16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  2 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  14 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  9 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  20 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  0 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  35 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  10 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  3 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   51 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  25 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  15 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9

Сурия бош мураббийи: «Тожикистон билан ўйин Ўзбекистонга қарши учрашувга тайёргарлик» News

Сурия бош мураббийи: «Тожикистон билан ўйин Ўзбекистонга қарши учрашувга тайёргарлик»

Тожикистон - Сурия ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан олдин бугун икки жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Сурия терма жамоаси бош мураббийи Айман Ал-Ҳаким ва футболчи Муҳаммад Ал Мидани иштирок этди. Бу ҳақда Тожикистон футбол Федерацияси расмий сайти хабар берди. 

— Аввало ажойиб меҳмондорчилик учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги баҳслардан олдин биз билан ўйнашга рози бўлгани учун Тожикистон футбол Федерациясига раҳмат. 

Биз 1 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйнаймиз. Шу боис Тожикистон билан баҳс биз учун катта фойда. Эртанги учрашув мен учун Сурия терма жамоаси бош мураббийи сифатидаги дебют бўлади. Тожикистон билан ўйинни мен Ўзбекистонга қарши учрашувга тайёргарликнинг бир босқичи сифатида қараяпман


Хўжандга келишдан олдин Сурияда бир ойга яқин тайёргарлик кўрдик. Россияда йиғин ўтказмоқчи эдик, афсуски бу амалга ошмай қолди. Агар биз бу ерда шундай шароитлар борлигини билганимизда вақтлироқ келардик. ФИФА куни бўлмагани учун эртага бир қатор легионерлар хизматидан фойдалана олмаймиз. Хўжандга 7 нафар легионер билан ташриф буюрдик. Эртага ўз жамоамдан яхши ўйин кутаяпман.

Муҳаммад Ал-Мидани: — Сурия терма жамоаси сафида иккинчи бор Тожикистонга келдим. Ўтган йил Душанбеда ўтган ўртоқлик учрашувида биз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонгандик. Эртанги баҳсда қандай натижа қайд этилишини тахмин қилишим қийин, барчасини ўйин кўрсатади. Тожикистон ўз уйида ўйнайди. Рақиб сафида яхши футболчилар бор. Эртага ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишга уринамиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика