Latest news

17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  5 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  22 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  55 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  2 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  3 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5

“SuperMokh Cup 2015”. “Бунёдкор-2003” ғолиблик учун курашмоқда News

“SuperMokh Cup 2015”. “Бунёдкор-2003” ғолиблик учун курашмоқда

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида давом этаётган "SuperMokh Cup 2015" мусобақаси қизғин паллага кириб бормоқда.

“Бунёдкор-2003” футболчилари мусобақани муваффақиятли ўтказишмоқда. Фурқат Самегов ва Алишер Иброҳимов шогирдлари гуруҳ босқичининг сўнгги турида Таиланднинг “Бурирам Юнайтед” жамоасидан 3:0 ҳисобида устун келди. Пўлатхўжа Холдархонов “дубль” қайд этган бўлса, Саидмурод Каримов яна битта голга муаллифлик қилди. Шу тариқа, “Бунёдкор” гуруҳ босқичининг 4та учрашувида 3та ғалаба қайд этган ҳолда кейинги босқичга 2-ўрин билан йўлланма олди.
“Бунёдкор” U-12 жамоаси чорак финалда Таиланднинг бошқа бир жамоаси “Чонбури” билан куч синашади.

“SuperMokh Cup 2015”
U-12, “А” гуруҳи
5-тур, 11 декабрь
08:30. “Букит Жалил” стадиони
“БУНЁДКОР” – “БУРИРАМ ЮНАЙТЕД” (Таиланд) 3:0 (1:0)
Голлар:
Пўлатхўжа Холдархонов 2та, Саидмурод Каримов
“Бунёдкор” таркиби: 1.Хумоюншоҳ Сайётов, 4.Сардор Дусебаев, 5.Баҳодир Тохиров, 7.Иброҳимбек Баҳодиров (С), 8. Пўлатхўжа Холдархонов, 11.Константин Усов, 16.Усмонали Абдукаримов, 17.Диёрбек Одилжонов, 18.Умарали Раҳмоналиев
Захирадан майдонга тушганлар: 3.Зуфаржон Абдунабиев, 6.Хусан Мўминов, 9.Саидмурод Каримов, 13.Усмонжон Равшанов, 14.Мустафо Абдуманнопов, 15.Ўткирбек Раҳимов

Сергей Чигодаев ва Акмал Рисқуллаев бошчилигидаги “Бунёдкор-2002” аъзолари Загребнинг “Динамо” жамоаси билан қийин учрашув ўтказишди. Ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ “қалдирғочлар” майдонда 9 киши бўлиб қолишди. Дарвозабон Мўминмирзо Қодиров ва ҳужумчи Шохжаҳон Иброҳимовга учрашувни бошқариб борган ҳакам қизил карточка кўрсатди. Шунга қарамасдан вакилларимиз танаффусгача 0:0 ҳисобини ушлаб туришди. Бироқ ўйин охиригача бундай шароитда тўп тепиш тарбияланувчиларимизга оғирлик қилди. Иккинчи бўлим ўрталарида хорватияликлар дарвозамизга иккита тўп киритишиб, ғалабани илиб кетишди.

Энди “Бунёдкор”нинг U-13 жамоаси эртага (12 декабрь) Бразилиянинг “Коринтианс” жамоаси билан куч синашади.

“SuperMokh Cup 2015”
U-13. 11 декабрь
“Плей-офф” босқичи
11:00. Куала-Лумпур футбол академияси стадиони
“БУНЁДКОР” – “ДИНАМО” (Хорватия) 0:2 (0:0)
Четлатишлар
: Мўминмирзо Қодиров, Шоҳжаҳон Иброҳимов
“Бунёдкор” таркиби: 25.Мўминмирзо Қодиров, 2.Абдул-Азиз Юсупов, 4.Диёрбек Раҳимқулов, 5.Аббосбек Аширалиев, 3.Любомир Бондаренко, 7.Жасурбек Жалолиддинов (С), 9.Абдурауф Бўриев, 10.Шоҳжаҳон Иброҳимов, 11.Отабек Жўрақўзиев, 13.Аброрбек Нейматов, 17.Жасурбек Абдулеков
Захирадан майдонга тушганлар: 1.Глеб Харин, 6.Жўрабек Рихсибоев, 15.Абдуқодир Хусанов, 16.Сардор Абдурашидхўжаев, 18.Собир Норбоев, 19.Фарруҳбек Хожибеков

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика