Latest news

12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  0 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  1 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  7 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  6 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  8 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  20 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  12 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  1 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  13 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0

Суперлиганинг икки клуб матбуот котиблари лавозимлари кўтарилади News

Суперлиганинг икки клуб матбуот котиблари лавозимлари кўтарилади

Суперлигада биринчилардан бўлиб Тошкент вилоятининг икки клуби матбуот котиблари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан аттестациядан ўтишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4366-сонли қарорининг 8-банди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2019 йил 13 ноябрдаги 405-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йилнинг 11-12 декабрь кунлари Тошкент вилоятининг туман, шаҳар ҳокимликлари ва давлат ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарлари аттестациядан ўтказилди.

Суперлигада иштирок этувчи Бекободнинг "Металлург" ва Олмалиқнинг АГМК клуби матбуот котиблари Комилжон Жумаев ва Шаҳбоз Беғамов бугун аттестациядан муваффақиятли ўтишди.

Энди ПҚ-4366-сонли қарорига мувофиқ Жумаев ва Беғамов уч йил давомида ўз клубларида бир вақтнинг ўзида Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи, Ахборот хизмати раҳбари ва клуб матбуот котиби лавозимларида ишлашлари лозим.

Шунингдек, келгуси мавсумдан бошлаб АГМК ва "Металлург" клубларида матбуот хизмати бўлими кенгайтирилиб, ахборот хизматига айлантирилади.


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика