Latest news

17:21Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"  1 16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  0 16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  1 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  7 14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  4 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  5 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  3 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  11 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2

Суперлиганинг 8 клуби ЎФА талаби тўлиқ бажарилганлигини тасдиқлади News

Суперлиганинг 8 клуби ЎФА талаби тўлиқ бажарилганлигини тасдиқлади

ЎФА профессионал футбол клубларига хат йўллаб, 10 январга қадар ойлик-маошлар бўйича қарздорлик бартараф этилиши лозимлигини билдирганди.

Сўнгги йилларда ўхшаш муаммолар босқичма-босқич бартараф этиб келинаётган бўлиб, эндиликда айрим футбол клубларининг ойлик-маошлар масаласига нисбатан бўлган лоқайд муносабатини тартибга солишга эришиш режалаштирилган.

Берилган муддат давомида Суперлиганинг 8 та клуби ойлик-маошлар билан боғлиқ талабни тўлиқ бажарганлигини тасдиқлади: ОКМК, Сурхон, Металлург, Қизилқум, Локомотив, Динамо, Бунёдкор, Насаф. Шунингдек, Пахтакор ва Андижон клубларида фақатгина декабрь ойи бўйича қарздорлик мавжуд бўлиб, ҳар икки клуб аниқ режа асосида уни бартараф этиш арафасида турибди.

Нефтчи клубининг тегишли қўмита кўриб чиққан ҳамда муҳлат берилган учта иши мавжуд эди. Клуб мазкур ишларнинг барчасини ўз вақтида бартараф этди. Шунингдек, легионер футболчилар билан ҳисоб-китоб қилди. Айни вақтда Нефтчи ноябрь ойи учун қисман ва декабрь ойи учун ойлик-маошлар тўлаш чораларини кўрмоқда.

Сўғдиёна клубида ҳолат нисбатан мураккаб. Қарздорлик катта бўлмасада, клуб айрим ҳисоб-китобларни ўз вақтида тўлиқ амалга оширилмаган. Шунингдек, ноябрь ва декабрь ойларидан қарздорлик мавжуд.

Навбаҳор клуби фақатгина 15 январь куни Лигага расмий хат билан чиқиб, 31 январь санасига қадар Лига олдидаги қарздорлик бартараф этилишини маълум қилди. 2024 йилни Суперлигада ўтказадиган футбол клублари орасидан фақатгина Навбаҳор қатнашчилик билан боғлиқ мажбуриятларини бажармаган. Шундан келиб чиқиб Лига Навбаҳор фарм жамоасини Про лигадан четлаштириш масаласини кун тартибига киритган. Қўшимчасига, Навбаҳор футболчилар, мураббийлар ва бошқа ишчи-ходимлар билан муносабатларда қатор қарздорликларга эга.

Маълумот учун, Лига айни вақтда клубларнинг меҳнат шартномаларига мувофиқ белгиланган иш ҳақи ҳамда рағбатлантириш масаласига эътибор қаратди. Расмий учрашувлар учун клуб томонидан берилиши мумкинлиги назарда тутилган қўшимча мукофот пуллари масаласи бунда инобатга олинмаган. Сабаби мукофот пуллари одатда меҳнат шартномасига қўшимча тарзда клубнинг моддий имкониятидан келиб чиқиб, алоҳида расмийлаштирилади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика