Latest news

05:08Илёс Зейтуллаев: "Тарихий жамоанинг бир бўлаги бўлиш учун аста-секин шаклланяпмиз"  0 02:43А Серия. "Милан"дан сўнг "Интер" ҳам 0:2ни 3:2га айлантирган ҳолда ғалаба қозонди  2 00:52Суперлига. "Бунёдкор" ва "Нефтчи" ўртасидаги Тошкентдаги ўйинда 4та гол урилди  0 00:43"Барселона" — "Осасуна" ўйини бугун ўтказилмайди, бунга каталонияликлар тиббий штаби вакилининг вафоти сабаб бўлди  15 00:25Суперлига. "Қўқон-1912" ва "Андижон" ўзаро дуранг ўйнашди  0 00:11Февзи Давлетов: "Ўйиннинг бошида ўтказиб юборилган гол бизга салбий таъсир қилди"  2 00:00А Серия. "Милан" меҳмонда "Лечче"га қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этди  5 23:57Виталий Левченко: "Чемпионатнинг биринчи ўйини бўлгани учун дастлабки дақиқаларда жамоамда саросима ва ҳаяжон кузатилди"  20 23:23"Манчестер Сити" ўз таркибини "Реал" хавбеки билан кучайтирмоқчи  3 23:00Франция чемпионати. ПСЖ меҳмонда "Ренн"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  5 22:53Александр Хомяков: "Бу ўйин натижасини жанговор дуранг деб ҳисоблайман"  6 22:50Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг адолатли натижа бўлди деб ҳисоблайман"  5 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" - "Андижон" 1:1  5 22:27МЮ Матетани сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади, "Кристал Пелас" 40 млн фунт талаб қилмоқда  7 22:05АПЛ. Ҳусанов Премьер-лигадаги 5-ўйинини ўтказди, "Манчестер Сити" сафарда мағлуб бўлди  13

Суперлиганинг 4 та клуби 2025 йилги мавсумни қайси аренада ўтказиши номаълум News

Суперлиганинг 4 та клуби 2025 йилги мавсумни қайси аренада ўтказиши номаълум

Ўтган йилнинг 11 декабрь куни Лига ОАВ билан очиқ мулоқот ўтказиб, унинг асосий қисмида стадионлар масаласига тўхталиб ўтди.

Шунингдек, 13 декабрь куни "Суперлига ва Про лига регламенти"га киритилаётган ўзгаришлар клубларга тақдим этилди. 

Маълумки, Суперлига иштирокчиси бўлган клуб янги мавсумни қайси стадионда ўтказиши масаласини тақвим йилининг 25 декабрь санасига қадар ҳал қилиши лозим. 11 та клуб мазкур масалани аниқлаб олди. Элитада ўйнайдиган яна 4 та клубда эса муаммолар мавжуд. 

Лига "Андижон" клубининг "Бобур Арена"да ўз уй учрашувларини ўтказиши масаласини англатувчи уч томонлама шартномани олгани йўқ. Клуб ва стадион ўртасидаги муаммо ҳал этилмагунига қадар "Андижон" масаласи очиқ қолади. Боиси, стадион клубга қарашли ҳисобланмайди. 

"Қўқон-1912" клуби ўз уй учрашувларини Қўқон шаҳридаги стадионда ўтказишини маълум қилган. Бироқ мазкур стадион Суперлига беллашувларини ўтказиш учун Лига томонидан қабул қилиб олинмаган. Ўтган давр давомида стадион майсаси, унинг дренаж ва суғориш тизими янгилангани Лигага маълум. Стадион ёриткичларининг бугунги ҳолати қайта ўлчаниши лозим. Айни вақтда энг муҳим масалалалардан бири майдон атрофини спортчини жароҳатлардан ҳимоя қилувчи қоплама билан жиҳозлаш ҳисобланади. Қайд этиш керак, ўтган мавсумнинг май ойида "Динамо" стадиони билан ҳам худди шундай муаммо кузатилган бўлиб, якунда майдон атрофи Лига талаб қилган кўринишга келтирилган ва шундан кейингина "Динамо" уй учрашувларини Самарқандда ўтказишни бошлаганди. 

"Динамо" стадиони тест тариқасида Суперлиганинг 1 та учрашувини қабул қилади

"Бухоро" клуби ўз уй учрашувларини ўтказишни режалаштирган стадион жорий йилнинг 20 февраль санасига қадар тайёр бўлиши юзасидан кафолат берган. Бироқ Лига стадионга эгалик ҳуқуқи мавжуд бўлмаган клуб кафолатини қабул қилмайди. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сентябрь ойида Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳам декабрь ойига қадар барча масала ҳал бўлишини билдирган бўлса-да, ҳозирга қадар стадион билан боғлиқ қатор муаммолар ечилмаган.

"Бухоро" истисно тариқасида Про лиганинг 1 та учрашувини ўз шаҳрида ўтказади

Муборакнинг "Машъал" клуби Суперлига йўлланмаси қўлга киритилса, Баҳром Вафоев стадиони элита беллашувларини қабул қила олмаслиги масаласидан хабардор бўлган. Шундан келиб чиқиб, клуб Қарши ва Бухоро шаҳридаги стадионлар билан музокара олиб борилаётганини маълум қилган. Қайд этиш керак, Қаршидаги стадиондан фойдаланувчи иккинчи клуб "Шўртан" бўлди. Шундан келиб чиқиб, "Насаф" клубига қарашли стадионда учинчи клуб ўйнай олмайди. Бухоро шаҳридаги стадион масаласида эса юқорида тўхталиб ўтилди. 

Лига Қўқон ва Бухоро шаҳарларидаги стадионлар февраль ойининг биринчи ўн кунлигида Суперлига учун тайёр ҳолатга келишига умид билдиради. Бироқ мусобақага қуръа ташлаш ва бошқа факторлардан келиб чиқиб, расман қабул қилиб олинмаган стадионни Суперлига учун рўйхатдан ўтказмайди. Агар стадионлар жорий йилнинг 10 февраль санасига қадар Лига томонидан қабул қилиб олинса, у ҳолда мазкур клублар мавсумни ўз шаҳрида бошлаши мумкин бўлади. Бироқ бу масала конкрет ҳал қилинмагунига қадар клублар Суперлига талабига жавоб берадиган бошқа стадионни вақтинчалик Лига рўйхатидан ўтказиши лозим бўлади.   

Шундан келиб чиқиб, "Андижон", "Бухоро", "Қўқон-1912" ва "Машъал" клубларига жорий йилнинг 15 январь санасига қадар сўнгги муҳлат берилади. Мана шу санага қадар стадион масаласи ҳал этилмаса, регламент талабини ўз вақтида ва кейинги огоҳлантиришгача бажармагани учун уларга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади. Шунингдек, Суперлиганинг янги мавсумини мазкур клублар фақатгина сафардаги ўйинлар билан бошлаши масаласи кун тартибига киритилади. Бунда сафарда мажбурий равишда ўтказилган ўйинлар ўрни кейинчалик тўлдириб берилмайди.

Rating: +3   

Comments

   
04 jan 00:56:02
Davronbek Abduvaliev
Қандай қилиб энг юқори лигамизни СУПЕРЛИГА деб аташ мумкин.
   
04 jan 00:55:54
Davronbek Abduvaliev
Қандай қилиб энг юқори лигамизни СУПЕРЛИГА деб аташ мумкин.
   
04 jan 00:55:47
Davronbek Abduvaliev
Қандай қилиб энг юқори лигамизни СУПЕРЛИГА деб аташ мумкин.
   
04 jan 00:55:34
Davronbek Abduvaliev
Қандай қилиб энг юқори лигамизни СУПЕРЛИГА деб аташ мумкин.
   
04 jan 00:38:13
ILYOSBEK XAYDAROV
Уят футбол федерация га анжанди нимаси ёкмадикин
   
03 jan 17:24:03
Аббосхужа
Reply to comment by Тож
Бухоро Пролиганинг битта ўйинини деб ёзибдими? Эссиз Бухорони мухлисларини ахмоқ қилишди
"Бухоро" истисно тариқасида Про лиганинг 1 та учрашувини ўз шаҳрида ўтказади).? Бу қанақаси бўлди энди? Ахир шунча подписчиги бўлган сайт шунақа кўр кўрона маълумот тайёрлайдими? Бунинг устига Бухорони тайёр (зўр) стадиони бузиб юборилган бўлса. Яна жарима дейдимие, ундан кўра умуман футбол ўйнамаслик керак эканда. Про лигада ўйинга рухсат берилган Бафоев стадиони ҳам суперлигага тўғри келмасмиш. Шу тўртта стадионга ПФЛни ўзи ёрдам бериб юборсин унда.
   
03 jan 15:11:05
Aiq64
"бажармагани учун уларга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади." Узи молия масаласи муаммо, яна жарима. Койилларимиз ПФЛга.
   
03 jan 14:49:41
Тож
Бухоро Пролиганинг битта ўйинини деб ёзибдими? Эссиз Бухорони мухлисларини ахмоқ қилишди
   
03 jan 14:17:53
FUTBOL DAVRASIDA
Нимага керак эди, жамоаларни 16 та килиб. 12 та ёки 10 та булсин зур булсин.
   
03 jan 13:58:24
Пахтакорим
ёзишга хичнарса йўқми?????
   
03 jan 13:56:41
Пахтакорим
1 ой олдинги матн???????????????????
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика