Latest news

20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  1 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  7 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  2 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  10 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   7

Суперлиганинг 16-иштирокчиси "Бунёдкор" стадионида аниқланади News

Суперлиганинг 16-иштирокчиси "Бунёдкор" стадионида аниқланади

9 декабрь куни Суперлига учун плей-офф босқичининг сўнгги учрашуви бўлиб ўтади.

Унда "Шўртан", "Олимпик", "Қўқон-1912" ёки "Металлург" жамоалари орасидан 2 таси Суперлиганинг сўнгги иштирокчиси номига ойдинлик киритиш учун майдонга тушади. 

Лига аввалроқ мавсумнинг сўнгги беллашувини ОКМК стадионида ўтказишни режалаштирганди. Аммо "Металлург" Суперлига турнир жадвалида 13-ўринга кўтарилиб олди ва 9 декабрь куни майдонга тушиш эҳтимоли бор клублар қаторига қўшилди. Сир эмаски, "Металлург" 2024 йилги мавсум давомида ўзининг уй учрашувларини Олмалиқ шаҳрида ўтказди. Шундан келиб чиқиб, Лига ОКМК стадиони масаласини кун тартибидан олди. 

Юқорида номи қайд этилган жамоалардан "Қўқон-1912" ҳамда "Шўртан" плей-оффнинг охирги учрашуви "Бунёдкор" стадионида ўтиши масаласига хайрихоҳлик билдирди. Шу тариқа Лига плей-офф учун "Бунёдкор" стадиони билан келишувга эришди. Беллашув 9 декабрь куни 15:00 да старт олади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика