Latest news

12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  1 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  3 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  2 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  5 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  7 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  11 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  12 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  37 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  5 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3

Суперлигага мухлислар ташрифи 2017 йилга қараганда икки марта ўсишга эришмоқда News

Суперлигага мухлислар ташрифи 2017 йилга қараганда икки марта ўсишга эришмоқда

Суперлиганинг 7-тур учрашувларини кўриш учун жами 69 282 нафар томошабин стадионларга ташриф буюрди.

Мазкур рақам футбол мухлисларининг стадионларга қайтиши давом этаётганидан дарак беради.

Ортда қолган 7 та тур давомида жами 42 та учрашув ўтказилган бўлса, уларни жами 496 862 нафар ишқибоз стадионлардан кузатиб борди.

2017 йилги мавсумда жамоалар сони 4 тага кўпроқ эди. Шундан келиб чиқиб, дастлабки 7 та турда жами 56 та ўйин ўтказилган. Мухлислар сони эса жами 306 562 нафарни ташкил қилган.

Мана шу рақамлар ҳам мухлислар сони борасида ўсиш кўзга ташланаётганидан дарак беради. Олий Лиганинг 2017 йилги мавсуми 7-турига қадар мухлисларнинг стадионларгача ўртача ташрифи 5 474 нафарни ташкил қилган бўлса, Суперлиганинг илк мавсумида бу кўрсаткич 11 830 нафарга етди. Яъни, ҳозирча кўрсаткич икки баробар яхшиланган.

Rating: +47   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика