Latest news

23:19Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 22:29"Мец" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  11 22:03"Барселона" — "Осасуна". Таркиблар билан танишинг  28 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  4 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  9 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  8 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  13

Суперлигадаги дебюти, Эшбўтаев билан рақобат ва испаниялик мутахассис борасида Даврон Мерганов қандай фикрда? News

Суперлигадаги дебюти, Эшбўтаев билан рақобат ва испаниялик мутахассис борасида Даврон Мерганов қандай фикрда?

“Сурхон” жамоасида дарвозабонлар борасида муаммолар юзага келди.

Испаниялик голкипер айрим сабабларга кўра, юртига жўнаб кетди. Шоҳруҳ Эшбўтаев эса жароҳат олди. Мураббийлар штаби эса ёш посбон Даврон Мергановга ишонч билдирди. У биринчи даврада 3та ўйинда майдонга тушди. 20 ёшли Мерганов Суперлигадаги таассуротлари қандай? Буни билиш истагида у билан суҳбатлашдик. 


- Биринчи даврадан олган таассуротларингиз қандай?

- Мавсумнинг дастлабки қисми менда анча яхши таассуротлар қолдирди. Дейлик, жуда кўп қизиқарли ўйинлар бўлди. Мавсумнинг дастлабки қисми мен учун яхши кечди дея оламан. Чунки мен Суперлигада дебют қилиш имконига эга бўлдим. Умид қиламанки, иккинчи даврада жамоамиз янада яхши ўйинлар ўтказа олади. Натижаларимиз ижобий кўриниш олади. Мавсумни юқори ўринлардан бирида якунлай оламиз.

- Жамоа асосий дарвозабонларини сафдан чиқиши ва сизга имконият бўлишини сира ўйлаб кўрганмидингиз?

- Тўғриси, буни ўйламагандим. Бироқ мен профессионал футболчиман ва имконият бўлишига тайёр турамиз. Менинг вазифам - жамоамга фойда келтириш ва "Сурхон"ни муносиб химоя килиш ҳисобланади. Имконият берилганидан жуда хурсандман.

- Суперлигада дебют қилдингиз. Ҳаёжон бўлдими?

- Албатта ҳа, бошида бироз ҳаёжон бўлди. Лекин мураббийимиз менга тўғри кўрсатмалар берди. Бу эса мени майдонда хотиржам бўлишимга ёрдам берди дея оламан. 

- Футбол кириб келишингиз қандай рўй берган?

- Онам туфайли футболга кириб келганман. Яъни, онамлар футбол интернатига олиб келганлар. Менинг биринчи мураббийи Бахтиёр Бозоров. Айнан шу инсондан кўп нарсаларни ўрганганман. 

- Ҳозирда жамоа дарвозабонлар мураббийи сифатида испаниялик Жулен Эснаола ишламоқда. Бу мураббийдан нималарни ўрганмоқдасиз?

- Кўп жиҳатларни ўзлаштирмоқдаман. У ҳақиқий профессионал ва европача услубларни машғулотларда қўллайди. Бу менинг ўсишимга катта ёрдам бўлмоқда. 

- Эшбўтаев ҳозирда жароҳат сабаб жамоага ёрдам бера олмаяпти. У сафга қайтадиган бўлса, у билан рақобатлаша оласизми?

- Биласизми, Шоҳруҳ Эшбўтаев тажрибали дарвозабон, уни жуда ҳурмат қиламан. У билан яхши муносабатдамиз. Аслида “Сурхон”да аҳиллик биринчи ўринда. Албатта, жамоада соғлом рақобат керак. Бусиз футболчи ривожланмайди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика