Latest news

20:11Миш-мишлар ҳақиқатми? Роналду таркибда йўқ  0 19:58Деклан Райс АПЛ тарихига кирди  0 19:33"Ла Масия" ҳукмрон: "Барселона"нинг бир нафар тарбияланувчиси "Реал" академиясидан қимматроқ  3 19:06Луис Энрикенинг ПСЖдаги келажаги аниқ  0 18:39"Манчестер Сити" футболчисининг уйи ЕЧЛ ўйини вақтида талон-торож қилинди  0 18:16"Металлург" "Йосович иши"ни ҳал қилмоқда  1 17:49Бербатов: "Кэррик мени Шешко билан суҳбатлашиш учун таклиф қилди"  2 17:23"Бу менинг муаммом эмас". "Ал Иттиҳод" бош мураббийи Бензема ҳақида фикр билдирди  5 16:59"Қумқўрғон", "Бағдод" ғалаба қозонди ва бошқа натижалар   2 16:36Рамос бокcдаги илк жангини ўтказиши мумкин. Рақиб ва сана маълум  3 16:09Баласанян "Динамо" U-21 бош мураббийи этиб тайинланди  10 15:45"Навбаҳор" стадионига янги чим ётқизилмоқда  6 15:24"Хоразм" Молдова жамоаси билан дуранг ўйнади  3 15:07Маҳамаджонов "Андижон" таркибига қўшилади  7 14:45"Андижон" ҳужумчиси Ироқнинг етакчи клубига ўтмоқда  5

Суперлигада тоза ўйин вақти ошди News

Суперлигада тоза ўйин вақти ошди

Лига мавсум аввалида антифутболга қарши чора қўллашга қарор қилди.

Март ойидан эътиборан ўйин вақтини сунъий чўзишга ҳаракат қилаётган футболчи, расмий ёки клуб жаримага тортилмоқда.

Ярим мавсум давомида Суперлиганинг 29 нафар футболчиси ўйин вақтини чўзгани учун жарима тўлади. Бундай футболчилар "Сурхон"да 5 ва "Андижон"да 4 нафарни ташкил этади. Чемпионлик учун кураш олиб бораётган "Насаф", "Нефтчи", "Сўғдиёна", шунингдек, "Олимпик" футболчилари 3 мартадан вақт чўзгани учун огоҳлантирилган.

Миржалол Қосимов ва Вадим Абрамов устозлик қилаётган ОКМК ҳамда "Динамо" футболчилари бу борада қолганларга ўрнак бўлганини қайд этиш керак. Ортда қолган 13 та тур давомида уларнинг бирорта футболчиси вақт чўзгани учун огоҳлантирилмаган.

Фейр плей қоидасига бўлган интилиш тоза ўйин вақти борасидаги статистикага ижобий таъсир кўрсатган. Қуйидаги инфографикада 2023 йилги тўлиқ мавсум ҳамда 2024 йилги ярим йиллик хулосаси акс этган. Фақатгина "Насаф" клубини инобатга олмаса, қолган барча клуб ўз ҳолатини яхшилаган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика