Latest news

13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  0 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  4 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  0 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  1 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  34 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  99 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  1 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  4 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Суперлигада ким "снайпер" бўлади? News

Мамлакат биринчилиги тарихига назар солсак, энг кўп тўпурарлар "Пахтакор"дан чиққан. Тошкент клуби вакиллари жами 8 маротаба бу номга эга чиқишиган. Бу борада 2-поғона Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасига тегишли — 6. Кучли учликка "Бунёдкор" якун ясайди. "Қалдирғочлар"дан 5 та тўпурар чиққан.

Олий лиганинг дастлабки "Олтин бутса"сини "Пахтакор" аъзоси Валерий Кечинов ўзиники қилиб олган. 1992 йилги мавсумда Кечинов рақиблари дарвозасига 24 маротаба тўп киритиб, чемпионатнинг энг яхши тўпурарига айланган. 

Ўзбекистон чемпионатида жами 6 нафар легионер мавсум "бомбардирига" айланган. Булар Ривалдо, Милош Трифунович, Олександр Пишур, Артур Геворкян, Тиаго Безерра ва Драган Черан.

2010 йилги мавсумда Алишер Холиқов ва Носир Отақўзиев 13 тадан гол билан барчадан яхши натижа қайд этишган, аммо бу чемпионат тарихидаги энг паст натижа ҳисобланади.

Жафар Ирисметов эса 2000 йилда 45 та гол уриб чемпионатнинг энг яхши тўпурарига айланган ва мавсумда голлар сони бўйича рекорд ўрнатган.

2021 йилги мавсумда ким тўпурар бўлади? Ҳозир бу борада "Пахтакор" вакили Драган Черан 16 та голи билан етакчилик қиляпти. 2-ўриндаги Темурхўжа Абдухолиқовнинг ҳисобида 12 гол бор. Агар сербиялик футболчи келаси 2 турда ҳам ўз ўрнини сақлаб қолса, чемпионатимизнинг ўзига хос рекордини ўрнатади. Бунга қадар ҳеч қайси футболчи қаторасига 3 мавсум "Олтин бутса"ни юта олмаган.

Ўзбекистон чемпионати тўпурарлари:

1992 - Валерий Кечинов ("Пахтакор") 24 та гол

1993 - Рустам Дўрмонов ("Нефтчи")  24 та гол

1994 - Равшан Бозоров ("Нефтчи")  26 та гол

1995 - Олег Шацких ("Навбаҳор")  26 та гол

1996 - Олег Шацких ("Навбаҳор"), Жафар Ирисметов ("Дўстлик")  23 та гол

1997 - Жафар Ирисметов ("Дўстлик")  34 та гол

1998 - Миржалол Қосимов ("Пахтакор"), Игорь Шквирин ("Пахтакор") 22 та гол

1999 - Умид Исоқов ("Нефтчи"), Бахтиёр Ҳамидуллаев ("Андижон") 24 та гол

2000 - Жафар Ирисметов ("Дўстлик")  45 та гол

2001 - Умид Исоқов ("Нефтчи")  28 та гол

2002 - Бахтиёр Ҳамидуллаев ("Андижон")  22 та гол

2003 - Марсель Идиатулин ("Қизилқум"), Шуҳрат Мирҳолдиршоев ("Навбаҳор")  26 та гол

2004 - Шуҳрат Мирҳолдиршоев ("Навбаҳор") 31 та гол

2005 - Анвар Солиев ("Пахтакор") 29та гол

2006 - Павел Соломин ("Трактор") 21 та гол

2007 - Илҳом Мўминжонов ("Қурувчи") 21 та гол

2008 - Сервер Жепаров ("Бунёдкор") 19 та гол

2009 - Ривалдо ("Бунёдкор") 19 та гол

2010 - Алишер Холиқов ("Нефтчи"), Носир Отақўзиев ("Олмалиқ") 13 та гол

2011 - Милош Трифунович ("Бунёдкор") 17 та гол

2012 - Анвар Бердиев ("Нефтчи") 19 та гол

2013 - Олександр Пишур ("Бунёдкор") 19та гол

2014 - Артур Геворкян ("Насаф") 18 та гол

2015 - Игор Сергеев ("Пахтакор") 23 та гол

2016 - Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив") 22 та гол

2017 - Марат Бикмаев ("Локомотив") 26 гол

2018 - Тиаго Безерра ("Пахтакор") 18 гол

2019 - Драган Черан ("Пахтакор") 23 гол

2020 - Драган Черан ("Пахтакор") 20 гол

2021 - ?

Кримец қаерда, "Пахтакор" Норчаевга "оғиз соладими", Черан жамоада қоладими?

Author :
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика