Latest news

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  6 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  3 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  14 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  33 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  5 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Суперлигада иккинчи ўрин масаласи ҳамон очиқ. Кумуш медалларни ким қўлга киритади? News

Суперлигада иккинчи ўрин масаласи ҳамон очиқ. Кумуш медалларни ким қўлга киритади?

Суперлигада иккинчи ўринни ким қўлга киритиши охирги турда ҳал бўлади.

Кумуш медаллар учун учта жамоа кураш олиб боряпти: АГМК, "Насаф" ва "Сўғдиёна". 25-тур якунларига кўра, АГМК ҳисобида 47 очко бор. "Насаф" 45 очко тўплаган бўлса, "Сўғдиёна" 44 очко билан ҳамон иккинчи ўрин учун ўз имкониятини сақлаб турибди. 

Сўнгги ҳал қилувчи турда АГМК ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилади. "Насаф" эса Қаршида "Локомотив"га қарши баҳс олиб боради. Кўриб турганингиздек, охирги турда исталган воқеа рўй бериши мумкин. 

Тўалар нисбати АГМКда +10, "Насаф"да +20, "Сўғдиёна"да эса +12. Энди бу учта жамоанинг ўзаро ўйинларини оладиган бўлсак, АГМК биринчи давра "Сўғдиёна" билан Жиззахда 0:0 ўйнаган. "Насаф"га қарши ҳар иккала баҳс 1:1 ҳисобида якун топган. "Сўғдиёна" эса Қаршида 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, ўз майдонида 1:1 қайд этди. 

Хуллас, охирги тур олдидан турнир жадвалида жуда қизиқ ҳолат юзага келган. Сизнингча, Суперлигада иккинчи ўринни ким олади?

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика