Latest news

13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  2 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  3 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  6 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4 07:26CAFA. Бугун Туркманистонга қарши майдонга тушамиз  22

"Суперлигада ҳам Бахтиёр Ашурматов сабаб дебют қилганман" — Раҳимжон Давронов янги жамоаси "Турон" ҳақида нималар деди? News

"Суперлигада ҳам Бахтиёр Ашурматов сабаб дебют қилганман" — Раҳимжон Давронов янги жамоаси "Турон" ҳақида нималар деди?

"Турон" жамоаси бугун ўз таркибига "Навбаҳор" билан шартномаси якунланган Раҳимжон Давроновни қўшиб олганини эълон қилди.

Мазкур хабар чоп этилиши заҳоти футболчининг дастлабки фикрлари билан қизиқдик. 

Расман: Раҳимжон Давронов - "Турон" футболчиси!

— "Турон" бош мураббийи Бахтиёр ака Ашурматов таклиф билан чиқдилар. Очиғи бошқа вариантларим ҳам бор эди. Лекин ушбу мураббийни аввалдан билганим учун ҳеч иккиланмасдан рози бўлдим. Биласиз, Суперлигадаги дебютимни ҳам айнан Бахтиёр Ашурматов қўл остида амалга оширганман. "Бухоро"ни бошқарган кезларида "Машъал"дан таклиф қилганлар. Яхши хотиралар қолган. 

— Янги жамоамга келсак, уларни ҳар доим кузатиб келганман. Чунки кўп дўстларим шу ерда тўп тепишади. Айримлари билан илгари бир жамоада ўйнаганмиз. Дастлабки таассуротлар ажойиб. Шароитлар зўр. Қисқаси менга маъқул келди. 

— Мухлисларга ўзимни эслатиб қўйиш вақти келдими? Худо хоҳласа ҳаммаси жойига қайтади. Ўзим ҳам шуни ўйламоқдаман. Машғулотларда астойдил ишлаб, спорт формага кириб оламан. Албатта бу менга майдонга қайтиш учун катта мотивация.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика