Latest news

12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  0 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  25 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  1 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  4 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  2 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  56 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  21 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  42 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1

“Суперлига ва Про лига регламенти” жамоатчилик учун тақдим этилди News

“Суперлига ва Про лига регламенти” жамоатчилик учун тақдим этилди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2020 йилдан бошлаб Суперлига ҳамда Про лига клублари учун босқичма-босқич талаб қўйиб келганидан хабарингиз бор.

Унинг якуний босқичи сифатида 2023 йилга келиб айнан шу икки лига учун умумий регламент қолган мусобақалардан ажратиб олинди.

Мазкур регламент Лига Ижроия қўмитасининг 2022 йил 16 декабрдаги йиғилиши орқали маъқулланган ҳамда Суперлига ва Про лига клубларига тақдим этилган. Фақатгина Про лига форматини ўзида акс эттирган 7-боб Ижроқўм айрим футбол клубларига январ ойининг 21-санасига қадар муҳлат берганидан келиб чиқиб, тўлдирилмаганди. Лига 25 январь куни Про лигада 11 та жамоа кураш олиб бориши ҳақида маълумот тақдим этди ва шу асосда регламент бўйича ишни тўлиқ якунлади.

“Суперлига ва Про лига регламенти”нинг ўзбек тилидаги талқини билан мана шу ҳавола орқали танишиш имконияти мавжуд. Унинг инглиз тилидаги кўриниши ҳам тез орада сайтга жойлаштирилади. “Ўзбекистон кубоги, Суперкубоги ва ўтиш ўйинлари регламенти” ҳамда “Биринчи лига регламенти” тез орада жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика