Суперлига. Тур дарвозабони - Санжар Қувватов
05 apr 2021 13:04
News
Суперлига. Тур дарвозабони - Санжар Қувватов
Бугун 1-3 апрель кунлари бўлиб ўтган тўртинчи тур лауреатлари ва рамзий терма жамоасини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Coca Cola Суперлига. 4-тур рамзий терма жамоаси
Ортда қолган 4-турнинг энг яхши дарвозабони деб "Пахтакор" клуби аъзоси Санжар Қувватовни топдик. "Пахтакор" Тошкентда "Металлург"ни қабул қилди. Учрашув "шерлар"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. "Пахтакор" дарвозабони Санжар Қувватов ана шу ғалабага катта ҳисса қўшди. Ҳисоб 2:1 бўлиб турган паллада Қувватов Зоҳид Абдуллаевнинг яқин масофадан бош билан берган зарбасини Нойер услубида чиқиб келиб қайтариб қолди. Кипер баҳс давомида учта сейвни ижро этди ва мураккаб вазиятда жамоасини потенциал голдан қутқариб қолди.
Шу тариқа, бу турда чиройли сейви билан жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшган Санжар Қувватов 4-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.

Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Comments