Latest news

00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  14 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  1 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0

Суперлига. "Сўғдиёна" Термизда кичик ҳисобда "Сурхон"дан устун келди News

Суперлига. "Сўғдиёна" Термизда кичик ҳисобда "Сурхон"дан устун келди

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.

11 сентябрь, шанба

СУРХОН – СЎҒДИЁНА 0:1 (ТУГАДИ)

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Бектурсин Канназаров, Жалғасбай Сарсенов, Найим Қосимов

Назоратчи: Арслон Хотамов

Комиссар: Зохиржон Акрамхонов.

Бошланиш вақти: 16:45

Гол: Асрор Ғофуров (автогол) 38, 0:1

"Сурхон":  12. Рустам Нортожиев, 4. Жавоҳир Соҳибов (99. Камрон Саидазимов, 65),  6. Алишер Салимов, 8. Жаҳонгир Аҳмадов, 9. Низомжон Норов (11. Зоҳир Пиримов, 46), 14 Жасур Холтўраев, 19. Нуриддин Ҳасанов ( 23. Абдул Азиз Юсупов 86), 20. Ҳусниддин Ғофуров, 70. Иброҳим Йўлдошев, 77. Асрор Ғофуров ( 60. Ўрал Чориев, 86), 80. Никита Павленко (10. Муродбек Бобожонов, 53)

Захира: 1. Азамат Аҳмедов, 17. Сардор Сулаймонов, 55. Шарофиддин Шобиров, 66. Беҳруз Шайдулов, 

"Сўғдиёна": 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 4. Элёр Орифов ( 63. Асилжон Бегимқулов, 89), 5. Аюбхон Нўъмонов, 8. Жамшид Болтабоев, 10. Шохруз Норхонов (20. Баҳодир Насимов, 89), 11. Жасур Ҳасанов (15. Жасурбек Ҳакимов, 71), 14. Даниел Насриддинов ( 18. Дарко Станоевич, 89),  19. Жавоҳир Қаҳрамонов (17. Шоҳбоз Жўрабеков, 61), 31. Лука Чермель, 93. Марко Колакович

Захира: 1. Ширинбой Абдуллаев,  25. Нодирбек Кўйбоқов, 77. Саҳоб Рашидов, 88. Муҳсин Бозоров

Огоҳлантиришлар: Даниэл Насриддинов, 43 Жасур Холтўраев, 43


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




Учрашув якунланди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

88. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Даниэл Насриддинов ўрнига Дарко Станоевич, Элёр Орифов ўрнига Асил Бегимқулов, Шоҳруз Норхонов ўрнига Баҳодир Насимов майдонга тушди. 

86. ЎЗГАРИШ. "Сурхон", Нуриддин Ҳасанов ўрнига Абдул Азиз Юсупов, Асрор Ғофуров ўрнига Ўрал Чориев майдонга тушди. 

84. "Сурхон" футболчиси жарима майдончаси ичида йиқитилди. Милан Митрович тўпга чиқди. Мезбонлар ўйинчиси тўпга ташланиб йиқилди. Пенальти йўқ. 

79. ГОООООООЛ. Жасур Ҳолтўраев гол урди. Бироқ ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. 

75. ЗАРБААААА. "Сўғдиёна" футболчиси Аюбхон Нўъмоновнинг йўллаган зарбаси аниқ борди. 

73. Чап қанотдан узатилган тўпни Милан Митрович ушлаб олди. 

72. Учрашувда темп юқори, деб бўлмайди. Дарвозаларга аниқ зарбалар кам берилмоқда. 

71. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Жасур Ҳасанов ўрнига Жасур Ҳакимов майдонга тушди. 

70. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сурхон", Нуриддин Ҳасановга сариқ карточка кўрсатилди. 

65. ЎЗГАРИШ. "Сурхон", Жавоҳир Соҳибов ўрнига Камрон Саидазимов майдонга тушди. 

61. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Жавоҳир Қаҳрамонов ўз ўрнини Шоҳбоз Жўрабековга бўшатиб берди. 

60. "Сурхон" ўйинда тезликни оширди. 

53. ЎЗГАРИШ. "Сурхон", Никита Павленко ўрнига Мурод Бобожонов майдонга тушди. 

46. ЎЗГАРИШ. "Сурхон", Низомжон Норов ўрнига Зоҳир Пиримов майдонга тушди. 


46. Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

43. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сурхон", Жасур Холтўраев огоҳлантирилди. 

43. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна", Даниэл Насриддиновга ҳакам билан тортишгани учун сариқ карточка кўрсатилди. 



38. ГОООООООООООООЛ. "Сўғдиёна" бурчак зарбасидан комбинация ташкил қилди. Элёр Орифовнинг зарбасидан сўнг тўп Асрор Ғофуровга тегиб дарвозадан жой олди. 

32. Никита Павленконинг йўллаган зарбаси кучсиз ва ноаниқ. 

29. Сардор Қулматовнинг зарбаси ноаниқ чиқди. 

28. Иброҳим Йўлдошевнинг жаримадан йўллаган зарбасини Милан Митрович қийинчиликсиз эгаллаб олди. 

24. Ўйин давом этади. 

23. Сув ичиб олиш учун бир дақиқалик танаффус. 

12. "Сурхон" яна бир бор кескин ҳужум ташқил қилди. Ҳимоячиларга тегиб тўп майдонни тарк этди. Мезбонлар устунликни қўлига олди. 

11. ЗАРБААААААААААА. УХХХХХХХ. Чап қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб кирган Павленко кучли зарба йўллади. Митровичдан ажойиб сейв. Учрашувдаги илк хавфли вазият. 

9. Бурчакдан узатиб берилган тўпдан сўнг Бубанья дарвозага боши билан зарба берди. Милан Митрович осонликча ушлаб олди. 

7. Дарвозалар олдида хавфли вазият бўлгани йўқ. Майдонда тенг кураш кечмоқда. 

Ўйин бошланди. 

- Учрашув 16:45да бошланади. 

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика