Latest news

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  1 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  10 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  37 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

Суперлига. "Навбаҳор" "Сурхон" устидан қийин ғалабага эришди News

Суперлига. "Навбаҳор" "Сурхон" устидан қийин ғалабага эришди

Coca Cola Суперлигаси 23-туридан ўрин олган баҳс якунига етди.

Coca Cola Суперлигаси

23-тур

27 октябрь, жума

Surkhon

Sunnatulloh Hamidjonov - 58'

Superliga. Round 23

27/10/2023, 18:00

2
:
1
Finished

Navbahor

Doniyor Abdumannopov - 2', Oston Urunov - 82'

45'
90'
57'  Tamirlan Jamalutdinov (Asilbek Jumaev)
57'  Behzod Shamsiyev (Nuriddin Khasanov)
58'  Sunnatulloh Hamidjonov
81'  Bekhruz Shaydulov (Aziz Pirmuhammadov)
81'  Sunnatulloh Hamidjonov (Mukhammadali Abdurahmonov )
89'  Humoyun Sherbotayev (Жахонир Абдусаломов)
90'  Жахонир Абдусаломов
2'  Doniyor Abdumannopov
2'  Asadbek Sobirjonov
55'  Asadbek Sobirjonov (Oston Urunov)
78'  Abror Ismoilov (Azim Akhmedov)
82'  Oston Urunov
82'  Jamshid Iskandarov

СУРХОН – НАВБАҲОР 1:2 

Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:00

Голлар: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (Диёр Рамазонов) 57' – Дониёр Абдуманнопов (Асадбек Собиржонов) 2', Остон Ўрунов (Жамшид Искандеров) 82'

Гол урилмаган пенальти: Сильванус Нимели 90+5' (дарвозабон)

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Комилжон Расулов

VAR ҳаками: Абдурашид Худойберганов 

AVAR: Тимур Гайнуллин

Назоратчи: Жаҳонгир Саидов

Комиссар: Зохиржон Акрамхонов

"Сурхон": 1.Артём Потапов (с), 2.Бобур Асқаров, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (9.Муҳаммад Али Абдураҳмонов, 82), 6.Артём Сокал, 7.Достонбек Турсунов, 8.Ҳумоюн Шербўтаев (17.Жаҳонгирбек Абдусаломов, 89), 10.Тамирлан Жамалутдинов, 15.Диёр Рамазонов, 18.Сильванус Нимели, 25.Беҳзод Шамсиев, 66.Беҳруз Шайдулов (5.Азизбек Пирмуҳаммадов, 82).

Захира: 86.Даврон Мерганов, 4.Шаҳзод Таиров, 19.Нуриддин Ҳасанов, 27.Асилбек Жумаев, 77.Асадбек Каримов, 99.Комрон Сайдазимов.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов (с), 5.Милош Милович, 6.Иброҳим Йўлдошев, 10.Жамшид Искандеров, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Аброр Исмоилов (4.Азимжон Аҳмедов, 78), 19.Дониёр Абдуманнопов, 21.Темурхўжа Абдуҳолиқов, 22.Игорь Голбан, 77.Асадбек Собиржонов (7.Остон Ўрунов, 55).

Захира: 12.Игнатий Нестеров, 20.Музаффархон Мўминов, 27.Шоҳбоз Жўрабеков, 31.Лука Чермель, 96.Усмонали Абдукаримов, 97.Аброр Абдуразаков, 98.Давронбек Олимжонов.

Огоҳлантириш: Жаҳонгирбек Абдусаломов (90).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



БАҲС ЯКУНЛАНДИ! 

90+5. Даҳшат! Сильванус Нимели пенальтидан унумли фойдалана олмади...

90+5. Иброҳим Йўлдошев Достонбек Турсуновни йиқитгани учун пенальтм белгиланди. Ҳакам VAR'ни кўриб якуний қарорни қабул қилди.

90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Жаҳонгирбек Абдусаломов қўполлик ишлатгани боис ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

89. "Сурхон"да ўзгариш: Ҳумоюн Шербўтаев ўрнига Жаҳонгирбек Абдусаломов ўйинга қўшилди. 

87. Асилбек Жумаевнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин тўпни Ўткир Юсупов эгаллаб олди, Нимели тўпга улгургани йўқ.  

82. ГОЛ! Жамшид Искандеровнинг пасидан сўнг Остон Ўрунов қулай вазиятга чиқиб борди ва "Навбаҳор"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:2!

81. "Сурхон"да 2 та ўзгариш: Шайдулов ўрнига Пирмуҳаммадов, Ҳамиджонов ўрнига Али Абдураҳмонов баҳсга қўшилди.

78. "Навбаҳор"да ўзгариш: Аброр Исмоилов ўрнига Азим Аҳмедов ўйинни давом эттиради. 

71. Зарба! Жамшид Искандеровнинг пасидан кейин Игорь Голбан ҳам ўз омадини синаб кўрмоқчи бўлди, аммо унинг сирпаниб кетиши оқибатида тўп осмон-у фалакка учиб кетди. 

70. Зарбааа! Исмоиловнинг навбатдаги кучли зарбаси манзилга аниқ бормади. 

67. Зарбааа! Аброр Исмоиловнинг олисдан йўллаган зарбасини Артём Потапов қийинчилик билан бартараф этди! 

64. "Сурхон" мухлислари "Сууурхоондарё – Сууурхоондарё" дея ҳайқиришмоқда. 

61. Ўйин қизигандан қизимоқда. "Навбаҳор" аъзоларида кайфият тушиб кетди, рақибларда эса аксинча. 

57. ГОЛ! Артём Сокалнинг "аут"дан отган тўпи Рамазоновга келиб тушди, унинг пасидан кейин эса Суннатуллоҳ Ҳамиджонов ерлатиб дарвоза бурчагини нишонга олди – 1:1!  

57. "Сурхон"да 2 та алмаштириш: Жамалутдинов ўрнига Жумаев, Шамсиев ўрнига Ҳасанов майдонга тушди. 

56. Нимелининг тайёр пасидан кейин Достонбек Турсунов қулай имкониятдан унумли фойдалана олмади, унинг зарбаси кучсиз чиқибю қолди.

55. "Навбаҳор"да ўзгариш: Собиржонов ўрнига Ўрунов туширилди.  

54. Асадбек Собиржонов диагонал пасни қойилмақом тарзда ижро этди, аммо унинг шериги кейинги паси амалга оширишда аадашди.

49. "Сурхон" тўпга эгалик қилиб, вазият яратишга уринмоқда. 

46. Иккинчи тайм бошланди!

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

45+2. Ууух! Асадбек Собиржонов қанотдан ёриб кириб, зарба берди, аммо Потапов қайтарди! Қандай сейв! Посбон жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

41. Зарбааа! Собиржоновнинг узатмасидан сўнг Абдуманнопов тўхтатмасдан зарба берди ва уни Потапов қайтарди, қайтган тўп Абдухолиқовга етиб келди, унинг зарбаси эса дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. Ҳужумчи қулай имкониятни кўкка совурди. 

37. Зарба! Дониёр Абдуманноповнинг олисдан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ чиқди. 

35. Бурчак тўпи "Сурхон"га фойда келтирмади, тўп ҳатто Потаповга қадар етиб келди.

34. Нимели фаоллик кўрсатиб, Ивановични алдади, аммо ёрдамга Йўлдошев етиб келиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.   

30. Сильванус Нимели ҳужум чоғида рақибга нисбатан қўполлик ишлатди. 

24. Достонбек Турсунов чап қанотдан олдинга бориб, ичкарига пас узатди, аммо бу тўпга ҳеч ким етиб кела олмади...  

19. Ууух! Зарбааа! Темирхўжа Абдухолиқовнинг пасидан сўнг Дониёр Абдуманнопов ерлатиб зарба йўллади, тўп чап устун олдидан ўтиб кетди... 

18. Жамшид Искандеровнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Дониёр Абдуманнопов ҳужумда фоль ишлатишга мажбур бўлди.

15. Нимелининг зарбаси йўлига "Навбаҳор" ҳимоячилари ўз вақтида ғов бўлишди.  

14. Жамоалар тушунарсиз ҳаракатлар орқали навбати билан тўпни йўқотиш билан банд. 

11. Бугун "Сурхон" ўзининг юбилей 500-учрашувини ўтказмоқда. Клуб 500 лик довонни забт этган 14-жамоа бўлди. 

7. "Навбаҳор" тўп билан муомала қилмоқда ва ўйин назоратини қўлга олган.

3. Уууух! Термизликлар тезкор жавоб қилишлари мумкин эди, бироқ Достонбек Турсуновнинг узатмасидан кейин Беҳзод Шамсиев яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади. 

2. ГОЛ! Наманганликлардан тезкор гол! Асадбек Собиржоновнинг пасидан сўнг Дониёр Абдуманнопов ортиқча қийинчиликсиз дарвозани ишғол қилди – 0:1! 

1. Ўйин бошланди! 

- Учрашув 18:00 да бошланади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика