Latest news

19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  10 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  13 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  20

Суперлига. "Сурхон" фойдаланилмаган пенальти ва иккита гол ҳисобланмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди News

Суперлига. "Сурхон" фойдаланилмаган пенальти ва иккита гол ҳисобланмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Суперлига 6-турини якунлаб берувчи "Сурхон" – "Навбаҳор" учрашуви якунланди.

Суперлига

6-тур

"Сурхон" – "Навбаҳор" 1:0

Термиз. "Сурхон Арена". 20:00

Бош ҳакам: Найим Қосимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Фарҳод Усмонов, Элнур Дониёров

Захира ҳаками: Шоҳинур Бойматов

Назоратчи: Зокир Қодиров

VAR: Фирдавс Норсафаров

AVAR: Зилола Раҳматова

Комиссар: Ойбек Икромов

Гол: 1:0 – 87, Кирилл Колесниченко (Диёр Рамазонов)

"Сурхон": 1.Артём Потапов, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 4.Нодирхон Неъматхонов (5.Жамалдин Ходжаниязов, 46), 6.Беҳзод Шамсиев, 7.Достонбек Турсунов, 10.Дмитрий Плетнев (15.Диёр Рамазонов, 79), 19.Муҳаммад-Али Абдураҳмонов (11.Абдуғафур Ҳайдаров, 59), 24.Шерзод Комилов (88.Дмитрий Кратков, 64), 27.Асилбек Жумаев, 66.Беҳрўз Шайдулов, 99.Суннатилла Поёнов (9.Кирилл Колесниченко, 59)

Захира: 16.Дилшод Йўлдошев, 18.Нодир Абдухолиқов, 22.Жавоҳир Жўраев, 77.Асадбек Каримов  

"Навбаҳор": 16.Шукрон Йўлдошев, 7.Азим Аҳмедов (8.Шоҳмалик Комилов, 46), 10.Шаҳзодбек Убайдуллаев (37.Алишер Одилов, 46), 11.Пўлатхўжа Холдорхонов (9.Забиҳилло Ўринбоев, 46), 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Бенжамин Тейди, 17.Русланбек Жиянов, 33.Сергей Карпович, 36.Гильерме Гедеш, 70.Аббос Ғуломов (29.Педро Аугусто, 73), 99.Игор Габриэл.

Захира: 1.Умид Эргашев, 4.Шаҳзод Таиров, 21.Риан Исломов, 55.Комилжон Тожиддинов, 71.Наврўзбек Иминжонов.

Огоҳлантиришлар: Гильерме Гедеш (70), Игорь Габриэль (90+5)

Урилмаган пенальти: Кирилл Колесниченко (84, дарвозабон)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+5. Игорь Габриэль қўполлиги учун огоҳлантирилди. Ҳакам ВАР орқали эҳтимолий четлатишни кўриб чиқиб, шу қарорга келди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

87. ГОЛ! "Сурхон" ҳисобни очди! Бироз аввал пенальтидан гол уролмаган Кирилл Колесниченко узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди!

84. "Навбаҳор" дарвозабони Шукрон Йўлдошев туғилган кунида Кирилл Колесниченконинг пенальтидан йўллаган зарбаси йўналишини аниқ топиб, тўпини ушлаб олди! Айтганча, бугун "Навбаҳор" дарвозабонининг туғилган куни экан.

Ҳакам ВАР монитори орқали вазиятни кўрди ва қарорини ўзгартирмади. 

81. "Навбаҳор" дарвозасига пенальти белгиланди. Комилов ўз жарима майдонида Ҳайдаровга нисбатан қўполлик ишлатди деб топилди.

79. "Сурхон" яна бир ўзгаришга қўл урди.

77. Зарба! Одилов томонидан йўлланган зарбани Потапов қайтарди.

73. ГОЛ! "Сурхон" дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, дарвозани ишғол қилди, аммо у ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани маълум бўлди.

70. Гедеш рақиб дарвозабонига халақит бергани учун огоҳлантирилди.

69. Плетнёв яна ўз омадини синаб кўрди. Ноаниқ. 

64. "Сурхон" яна бир ўзгаришга қўл урди.

61. Зарба! Одилов Жияновнинг узатмасини бош билан рақиб дарвозасига тўғрилаб қўймоқчи бўлди, ноаниқ.

59. "Сурхон" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

56. Зарба! Абраҳмонов рақиб дарвозабони билан деярли бирга-бир вазиятда зарба йўллай олмади, қолаверса, ёрдамга келган "Навбаҳор" ҳимоячиси унга халақит беришга улгурди.

54. Габриэл рақиб ҳужумини йўққа чиқарди.

50. Комиловнинг кучли зарбаси ўта ноаниқ кўриниш олди.

49. "Навбаҳор" бурчак зарбаси ишлаб олди. Узатма тўғри Потаповнинг қўлларига бориб тушди.

47. Турсунов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Тайм аввалида "Сурхон" битта, "Навбаҳор" учта ўзгаришга қўл урди. Шунингдек, "Навбаҳор" дарвозабони қўриқлайдиган дарвоза тўри тартибга келтирилди.

Тайм якунланди.

45+3. Плетнёвнинг бурчак нуқтасидан рақиб дарвозасини ишғол қилишга уриниб кўрди, тўп дарвоза тўрининг юқорисидан тушди. 

45+2. Жумаев томонидан йўлланган зарба Йўлдошевдан қайтди, мезбонлар кейинги зарбани йўллай олмади.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

41. Турсунов томонидан йўлланган зарба Йўлдошевдан ўтмади.

38. Поёновнинг зарбаси кучли чиқмагани боис Йўлдошевга муаммо туғдирмади.

35. ГОЛ! Йўқ, Турсунов "Навбаҳор" рақиб дарвозасини ишғол қилди, бироқ унга пас берган Ҳамиджонов офсайдда қолиб кетгани боис гол инобатга олинмади.

32. Абдураҳмонов тепган тўп Йўлдошевнинг қўлларига бориб тушди.

31. Холдорхонов бурчакдан узатилган тўпни бош билан "Сурхон" дарвозасига тўғрилаб қўймоқчи бўлди, ноаниқ.

29. Хавфли вазият! Ҳамиджонов томонидан йўлланган зарбаси Йўлдошев қайтарди, ундан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди.

24. Мирсаидовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

19. Мезбонларнинг навбатдаги зарбаси ноаниқ. 

14. Комиловнинг жаримадан йўллаган зарбаси рекошет орқали майдонни тарк этди.

11. Жиянов томонидан йўлланган зарбани Потапов қайтарди.

10. Плетнёв тепган тўпни Йўлдошев эгаллаб олди.

5. Турсунов зарба бера олмади, Габриэл қаҳрамонлик кўрсатди.

1. Ўйин бошланди. 

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика