Latest news

16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  4 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  6 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  1 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  25 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  4 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  1 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  20 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  2 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  13 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  12 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  9

Суперлига. ОКМК меҳмонда "Сўғдиёна"ни мағлубиятга учратиб, 4-ўринга кўтарилиб олди News

Суперлига. ОКМК меҳмонда "Сўғдиёна"ни мағлубиятга учратиб, 4-ўринга кўтарилиб олди

Coca Cola Суперлигаси 8-туридан жой олган беллашув якунига етди.

СЎҒДИЁНА – ОКМК 1:2 (ТУГАДИ)

1 июль. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 20:00 

Голлар: Самандаржон Мавлонқулов (Станислав Андреев) 90+5' – Мартин Боакье 28', Миржаҳон Мираҳмадов (Акрамжон Комилов) 73'

Ҳакамлар: Султонмурод Абдураҳмонов, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Жалолиддин Ҳуснитдинов

VAR ҳаками: Раҳимбек Каримов

AVAR: Обид Жумаев

Назоратчи: Зокир Қодиров

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 6.Алишер Салимов (4.Элёр Орифов, 59), 8.Искандар Шайкулов (88.Самандаржон Мавлонқулов, 84), 9.Зенан Займович, 10.Жавоҳир Қаҳрамонов (с), 12.Хислат Халилов (18.Миржалол Абдумуталов, 46), 14.Бобурбек Юлдашев, 15.Тарик Исич, 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Станислав Андреев, 32.Нодиржон Сойибов (7.Сердер Сердеров, 67).

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 11.Жасур Ҳасанов, 20.Амирбек Файзиев, 80.Самандар Синдаров, 99.Нодиржон Орзиқулов.

ОКМК: 1.Ботирали Эргашев, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Анзур Исмоилов (с), 7.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Абдулла Абдуллаев, 10.Хуршид Ғиёсов, 15.Ойбек Рустамов (4.Миржамол Қосимов, 90)22.Шоҳруҳ Гадоев (19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 53), 27.Мартин Боакье (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 71)29.Виталий Денисов (2.Акрамжон Комилов, 71)88.Сияваш Ҳақназари (17.Санжар Турсунов, 90).

Захира12.Дилшод Ёқубов, 11.Иракли Рухадзе, 13.Элдорбек Бегимов, 77.Нодирбек Абдураззоқов.

ОгоҳлантиришларДилшод Аҳмадалиев (32), Шоҳруҳ Гадоев (51), Миржалол Абдумуталов (62), Хуршид Ғиёсов (69), Тарик Исич (82).


БАҲС ЯКУНЛАНДИ!  

90+5. ГООООООООООЛ! Захирадан тушган Самандаржон Мавлонқулов Андреевнинг пасидан кейин ҳисобни қисқартирмоқда – 1:2! 

90+4. Зарбаа! Муҳаммаданас Ҳасановнинг кучли зарбасидан сўнг тўпни Милан Митрович эгаллашга эришди. 

Иккинчи таймга 7 дақиқа қўшиб берилди. 

90. ОКМКда 2 та алмаштириш: Сияваш Ҳақназари ўрнига Санжар Турсунов, Ойбек Рустамов ўрнига Миржамол Қосимов майдонга туширилди. 

89. Зарба! Сердер Сердеровнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

84. "Сўғдиёна"да алмаштириш: Шайкулов ўрнига Мавлонқулов ўйинни тугатиб қўяди. 

83. Зарба! Ғиёсовнинг жаримадан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

82. Хуршид Ғиёсов фаол тарзда ичкарига ёриб кираётганда Тарик Исич томонидан йиқитилди, ҳимоячига сариқ берилди.

80. Зарба! Ҳасановнинг ҳаволатиб амалга оширган пасидан сўнг Раҳмонов бош билан ноаниқ зарба ижро этди. 

79. Сияваш битта пас орқали Мираҳмадовни бирга-бир ҳолатга олиб чиқди, аммо Исич ҳужумчига зарба беришга имкон қолдирмади ва тўпни тепиб юбопди, корнер. 

73. ГОООООООЛ! Акрамжон Комиловнинг узатмасидан сўнг Миржаҳон Мираҳмадов бош билан тўп киритиб, ҳисобни 0:2 кўринишга келтирди!

71. ОКМКда 2 та ўзгариш: Боакье ўрнига Мираҳмадов, Денисов ўрнига Комилов ўйинга қўшилди. 

70. Зарба! Бобурбек Юлдашевнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

69. Хуршид Ғиёсов ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

68. Зарбааа! Шоаҳмедовнинг зарбаси Займовчига тегиб қолди. 

67. "Сўғдиёна"да алмаштириш: Нодиржон Сойибов ўрнига Сердер Сердеров баҳсни давом эттиради.

62. Миржалол Абдумуталов қўполлик учун огоҳлантирилди. 

61. Ойбек Рустамов майдонда ётибди. У Миржалол Абдумуталов билан тўқнашиб кетганди. 

59. "Сўғдиёна"да ўзгариш: Алишер Салимов ўрнига Элёр Орифов майдонга тушди. 

56. Алишер Салимовга тиббий ёрдам зарур. У ўзини алмаштиришларини сўрамоқда. 

53. ОКМКда ўзгариш: Шоҳруҳ Гадоев ўрнига Муҳаммаданас Ҳасанов ўйинга қўшилди. 

51. Шоҳруҳ Гадоев огоҳлантириш олди. 

50. Зарбаа! Виталий Денисовнинг зарбаси озгина ноаниқ кўриниш олди. 

47. Виталий Денисов таваккал қилмади ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди, мезбонларда бурчак зарбаси.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. "Сўғдиёна"да алмаштириш: Хислат Халилов ўрнига Миржалол Абдумуталов тушди. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

45+1. Қаҳрамоновнинг ерлатиб узатган тўпини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди. 

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.

44. Иван Бошкович ҳакам билан кичик суҳбатга киришиб, ўз эътирозларини билдирди. 

42. Зарбааа! Зенан Займовичнинг чамаси 13 метрдан йўллаган зарбаси сал ноаниқ кетди. 

41. Займовичнинг узатмасидан сўнг Андреевни тўпни ичкарига оширди, Эргашев ўз ўрнида. 

36. Шоҳруҳ Гадоев яна бурчак зарбаси орқали тўпни майдон ташқарисига йўналтирди. 

34. Жавоҳир Қаҳрамонов ҳужум вақтида Сардор Раҳмоновни йиқитди ва ҳакам ўйинни тўхтатди. 

32. Дилшод Аҳмадалиев ҳаводаги курашда Жавоҳир Қаҳрамоновга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди.

28. ГОООООООООЛ! ОКМКнинг италиялик ҳужумчиси Мартин Боакье ҳимоячи Исичнинг хатосидан сўнг кучли зарбаси орқали ҳисобни очди – 0:1!

27. Ўйин темпи у қадар юқори эмас. Жамоалар фақат тўпни йўқотиш билан овора. Эсда қоларли зарба ҳам берилмади.  

25. Зарба! Сойибовнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Бобурбек Юлдашев бош билан ноаниқ зарба йўллади. 

24. Дилшод Аҳмадалиев чап қанотдан олдинга ўтаётган Жаҳвоҳир Қаҳрамоновга нисбатан фоль ишлатди. Ичкарига узатилган тўпни эса Ботирали Эргашев қийинчиликсиз эгаллаб олди. 

21. Анзур Исмоилов майдон марказида Зенан Займовичга нисбатан қўпол ҳаракат қилди. 

17. Зарба! Андреевнинг олис масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

15. Гадоев Ҳақназарининг чиройли финтидан сўнг зарба беришга уринди, бироқ ҳимоячилар хавфни бартараф этишди. 

13. Боакьенинг фаоллигидан сўнг ОКМК яхши ҳужум ташкил қилди. Гадоев-Аҳмадалиев комбинациясидан кейин эса олмалиқликлар бурчак зарбаси ишлаб олишди. 

11. Салимовнинг пасидан кейин Қаҳрамонов дарвозани нишонга олиб кўрмоқчи бўлди, бироқ тўп Сардор Раҳмоновга тегиб қайтди. 

9. Хислат Халиловнинг пасидан кейин Жавоҳир Қаҳрамонов сирпаниб кетди ва тўп йўқотилди. Негадир футболчилар кўп сирпаниб кетишмоқда. Майдоннинг ҳолати у қадар яхши эмас.  

7. Шоҳруҳ Гадоев бурчак зарбасидан тўпни ўйинга киритди, аниқроғи, бира тўла "аут"га йўналтириб қўя қолди. 

4. "Сўғдиёна" тўпга эгалик қилмоқда, Қаҳрамонов қанотда қийинчилик билан бўлса-да, Андреевнинг узатмасини тўхтата олди ва тўпни ўзида сақлаб қолди.  

1. Ўйин бошланди! 

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев 

- Учрашув 20:00 да старт олади. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика