Latest news

10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  0 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  2 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  3 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  9 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  6 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  1 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  76 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  65

Суперлига. Қўқондаги биринчи африкалик, Сергеев рекордчи, Муҳитдинов юбилей гол соҳиби, Тўхтасинов тўхтамаяпти ёхуд майдондаги ота-ўғиллар News

Суперлига. Қўқондаги биринчи африкалик, Сергеев рекордчи, Муҳитдинов юбилей гол соҳиби, Тўхтасинов тўхтамаяпти ёхуд майдондаги ота-ўғиллар

2020 йилги Суперлиганинг 1-турида кузатилган қизиқарли вазиятларни тақдим этамиз.


Игорь Сергеев "Пахтакор" рекордчиси

Ушбу ўйинда "шерлар" сафида Игорь Сергеев иккита гол уришга муваффақ бўлди. Шу тариқа у Анвар Солиевни ортда қолдириб, "Пахтакор"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги энг яхши тўпурарига айланиб олди.

"Пахтакор"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги энг яхши тўпурарлари
Игорь Сергеев 87
Анвар Солиев 86
Зайниддин Тожиев 71
Александр Гейнрих 66
Игорь Шквирин 66
Сервер Жепаров 64
Дилмурод Назаров 56
Собир Ходиев 54
Миржалол Қосимов 52
Шуҳрат Мақсудов 51



Шароф Муҳитдинов "Насаф"нинг 1200-голи муаллифи

"Насаф" чемпионатни Навоийда "Қизилқум" устидан 3:1 ҳисобида ғалаба билан бошлади. Шу кунга қадар "аждарлар" Ўзбекистон чемпионатларида жами 1199та гол уришганди. Шароф Муҳитдиновнинг 25-дақиқада урган голи "Насаф"нинг миллий чемпионатимиздаги юбилей 1200-голига айланди.




Нурилло Тўхтасинов 5та ўйиндан буён гол урмоқда


"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Нурилло Тўхтасинов Суперлиганинг сўнгги бешта турида рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

2019 йилги мавсумнинг 23-турида сафарда «Андижон» дарвозасига тўп киритган Нурилло шундан сўнг кетма-кет тўртинчи ўйинки майдонни голсиз тарк этаётгани йўқ. 24-турда «Навбаҳор», 25-тур «Пахтакор», 26-турда «Сўғдиёна» дарвозаларини ишғол қилган Тўхтасинов мана бугун мавсумнинг илк ўйинида ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

Нурилло Тўхтасинов гол урган ўйинлар
СУПЕРЛИГА-2019
23-тур. «Андижон» - «Бунёдкор» - 1:1
24-тур. «Бунёдкор» - «Навбаҳор» - 2:1
25-тур. «Пахтакор» - «Бунёдкор» - 2:3
26-тур. «Бунёдкор» - «Сўғдиёна» - 2:2

СУПЕРЛИГА-2020
1-тур. «Сурхон» - «Бунёдкор» - 1:3



Тошкент вилояти клублари яна дуранг билан бошлашди ёхуд майдонда ота-ўғиллар


АГМК - "Металлург" учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Қизиғи иккала жамоа ўтган икки йилда ҳам мавсумни дуранг билан бошлаган экан. Ушбу ўйиндаги яна бир эътиборли ҳолат икки жамоа бош мураббийларининг ўғиллари шу куни майдонга тушишди: АГМКда Миржалол Қосимовнинг ўғли Миржамол Қосимов, "Металлург"да Андрей Шипиловнинг фарзанди кичик Андрей Шипилов.



"Машъал" ўз тарихида илк бор йирик ғалаба билан бошлади


Суперлигага қайтган "Машъал" илк турни ўз мухлислари қаршисида "Сўғдиёна"га қарши ўтказиб, 3:0 ҳисобида зафар қучди. Шундай қилиб "Машъал" ўз тарихида илк бор мавсумни йирик ғалаба билан бошлади.



"Қўқон-1912"да биринчи африкалик футболчи майдонга тушди

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги қўқонликлар "Бухоро"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этишди. Мазкур баҳсда майдон эгалари сафида ивуарлик Якуба Бамба захирадан ўйинга қўшилди. Шу тариқа у "Қўқон-1912" сафида ўйнаган биринчи африкалик футболчига айланди.



"Локомотив"да 7 йилдан кейин легионер дублга эришди


Дастлабки турда "Локомотив"нинг россиялик ҳужумчиси Кирилл Погребняк "Андижон" дарвозасига иккита гол урди. Шу тариқа Кирилл 7 йилдан кейин "Локо" сафида дубль қайд этган илк легионерга айланди. Сўнгги бор Ўзбекистон чемпионатида "темирйўлчилар" сафида 2013 йилда легионер футболчи дублга эришган экан - Тожикистонлик Акмал Холматов "Қизилқум"га иккита гол урган.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика