Суперлига. "Қўқон-1912" "Насаф"ни ҳеч қачон сафарда енголмаган (9 факт)
14 nov 2021 21:19
News
Суперлига. "Қўқон-1912" "Насаф"ни ҳеч қачон сафарда енголмаган (9 факт)
Жамоалар ўртасидаги 26-учрашув (Ўзбекистон чемпионатлари доирасида) ҳақида қизиқарли маълумотларни ҳозирладик.
|
Nasaf Husayin Norchaev - 10', Bahrom Abdurahimov - 57', Alibek Davronov - 68' |
Superliga. Round 24 15/11/2021, 14:00 1
:
3
Finished
|
Kokand-1912 Andrey Sidorov - 76' |
1. Ўзаро учрашувлардаги устунлик "аждарлар" томонида:
16 ғалаба, 4 дуранг, 5 мағлубият. Тўплар нисбати — "Насаф" 45:25 "Қўқон-1912".

2. Бугунга қадар Қаршида 12 маротаба меҳмон бўлган Қўқон клуби "Насаф" устидан ҳеч ғалаба қозона олмаган (1 дуранг, 11 мағлубият).

3. Жамоалар ўртасидаги сўнгги 2 ўйин Бердиев жамоасининг устунлиги билан якунланди. "Қўқон-1912"нинг охирги ғалабаси эса 2019 йилги мавсумнинг 2-даврасида қайд этилганди.

4. "Қўқон-1912" қаторасига 6 ўйинда ютқазмади. Жамоанинг сўнгги мағлубияти 10 сентябрь куни "Бунёдкор" майдонида қабул қилинган эди (17-тур).

5. "Насаф" август ойидан бери енгилгани йўқ. Жамоанинг мағлубиятсиз ўйинлар серияси 7 тага етди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари сўнгги бор "Навбаҳор"га қарши баҳсда майдонни бошлари эгик ҳолда тарк этишган эди (16-тур).

6. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари қаторасига 15 ўйинда тўп киритгани ҳолда Суперлигадаги энг яхши голли серияни қайд этмоқда. Жамоа сўнгги бор 8-турда майдонни голсиз тарк этганди ("Пахтакор" 3:0 "Қўқон-1912").

7. Одатда мазкур клублар орасидаги баҳслар голсиз тугамайди. Тарих бунга фақат 1 бор гувоҳлик қилган (2018 йилги мавсумнинг 1-даврасида).

8. Эртага "Насаф" ярим ҳимоячиси Сухроб Нуруллоев собиқ жамоасига қарши майдонга тушиши мумкин.

9. "Қўқон-1912" сафидаги Бобур Акбаров, Славко Лукич, Александр Мерзляков эса бир вақтлар "аждарлар" либосида тўп тепган эди.

Маълумот учун, учрашув Тошкент вақти билан 14:00 да старт олади.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments