Latest news

02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  147 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  44 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  13 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  18 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  14 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  29 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

Суперлига: “Қўқон-1912” – “Насаф”. Превью News

Суперлига: “Қўқон-1912” – “Насаф”. Превью

“Насаф” Суперлиганинг 7-тур учрашувини сафарда “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув 21 апрель шанба куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 18:00да бошланади.

Ўзбекистон Суперлигаси-2018. 7-тур
“Қўқон-1912” (Қўқон) - “Насаф” (Қарши)
21.04.2018. Қўқон ш., “Марказий” стадион. 18:00да
Бош ҳакам: 
Зокир Қодиров (Навоий)
Қанот ҳакамлари: Обид Жумаев (Навоий), Руслан Самандаров (Навоий)
Захира ҳаками:  Фарух Янсупов (Тошкент).
Назоратчи: Игорь Нехочин (Тошкент)
Учрашув комиссари: Бахтиёр Намозов
 
Ўзаро учрашувлар рақамларда

Мазкур жамоаларнинг миллий чемпионатимиздаги ўзаро учрашувлари тарихига назар ташласак, жамоалар бунгача 16 марта туқнаш келишган. Шундан 12та учрашувда "Насаф" ғалаба қозонган. 4 учрашувда қўқонликларнинг қўли баланд келган. Энг қизиқарлиси жамоаларнинг ўзаро учрашувларида ҳанузгача дуранг натижа қайд этилмаган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик қаршиликлар томонида 19-35.

Жамоаларнинг навбатдаги учрашуви 17-учрашув сифатида тарих саҳифасидан жой олади. Бу учрашув “Насаф”нинг миллий чемпионатимиздаги 625-учрашуви ҳисобланади.

Қўқондаги ўзаро учрашувларга оид

Мазкур жамоалар шу пайтгача Қўқонда 8 учрашувда баҳс юритишган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг 4тасида “Қўқон-1912” жамоаси ва яна 4тасида "аждарлар" ғалабага эришган. Қўқондаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга жами 24та гол киритилган. Тўплар нисбати 14-10ни ташкил этмоқда. Устунлик “Қўқон-1912” жамоасида.


Қўқондаги сўнгги беш учрашув натижаси
04.03.2017  “Қўқон-1912” – “Насаф” 1:2
26.08.2016  “Қўқон-1912” – “Насаф” 1:2
16.08.2015  “Қўқон-1912” – “Насаф” 1:3
18.08.2003  “Қўқон-1912” – “Насаф” 3:0
09.06.2002  “Қўқон-1912” – “Насаф” 3:0

Ўзаро учрашувлардаги йирик ҳисоблар

"Насаф"нинг ўзаро учрашувларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Қўқон-1912”да бу кўрсаткич 3:0га тенг. Тарихда қолган бу учрашувлар 2003 йили бўлиб ўтган, “Насаф” – “Темирйўлчи” 4:0 учрашувида "Насаф"нинг ўтмишдаги тўпурари – Зафар Холмуродов хет-трик қайд этган ва Дилшод Мавланов бир марта гол муаллифи бўлган. Иккинчи даврада Қўқонда бўлган учрашувда эса Шуҳрат Раҳмонқулов дублни нишонлаган, Шуҳрат Юсупов эса дарвозага битта тўп йўллаган.

Жамоалар тўпурарлари

Қўқонлик футболчилар бу йилги чемпионатда 4та гол урган. Шулардан 2таси Мурод Холмуҳамедов ҳисобига ёзилган бўлса, яна 1тасини Суҳроб Бердиев киритган. “Навбаҳор” билан бўлган учрашувда, “Қўқон-1912” жамоаси фойдасига Томислав Пайович ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган.

“Насаф”нинг бирдан уч нафар футболчиси жамоа тўрурарлигига давогар бўлиб турибди. Булар Азизжон Ғаниев, Бобир Абдухолиқов ва Славко Лукичлардир. Улар шу пайтгача рақиблари дарвозасига 2тадан гол киритишган. “Насаф” шу пайтгача рақиблари дарвозасини 8 марта ишғол қилди.

Сариқ карточкалар

“Қўқон-1912” футболчилари бу йилги баҳсларда 9 марта огоҳлантириш олишган. "Насаф" футболчиларига ҳакамлар 10 марта сариқ карточка кўрсатишди. “Қўқон-1912” жамоасида Марко Милич ва Қўвондиқ Рўзиевлар 2 мартадан сариқ карточка олишган.

Учрашувларнинг бошланиш вақтлари


Эслатиб ўтамиз, “Қўқон-1912” – “Насаф” жамоалари ўртасидаги навбатдаги учрашув 21 апрель шанба куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 18:00да бошланади.

Ёшлар ўртасидаги баҳс эса, 20 апрель жума куни соат 16:00да бошланади. Учрашув Учкўприк марказий стадионида бўлиб ўтади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика