Latest news

17:11ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар. Таркиблар маълум  27 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  3 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  29 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  4 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  1 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5

Суперлига. Дарвозабон ҳушини йўқотган ўйинда "Қўқон-1912" "Насаф"га ютқазди News

Суперлига. Дарвозабон ҳушини йўқотган ўйинда "Қўқон-1912" "Насаф"га ютқазди

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.



Coca Cola Суперлига, 11-тур
28 июнь, душанба
ҚЎҚОН-1912 – НАСАФ - 1:2
Ҳакамлар:
Зокиржон Қодиров, Руслан Самандаров, Максим Нехочин, Лочинбек Долимов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев
VAR ассистент: Жаҳонгир Саидов
Оператор: Шерали Жаналиев
Комиссар: Бекзод Арипов. 

Голлар: Ҳусайин Норчаев 1, - 0:1 (Ойбек Бозоров). Марко Станоевич 38 пенальти, - 0:2. Шоҳназар Норбеков 75, - 1:2 (Андрей Сидоров).

"Қўқон-1912": 1. Музаффар Абдуллаев, 3. Бобир Акбаров, 8. Фарҳод Бекмуратов, 10. Шоҳназар Норбеков, 13. Сардорбек Азимов (7. Асад Собиржонов, 32), 14. Аваз Маматхўжаев (5. Славко Лукич, 46), 20. Иқбол Маликжонов (9. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 46), 22. Муҳаммаданас Ҳасанов (99. Андрей Сидоров, 71), 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович (91. Якуба Бамба, 46), 70. Мурод Ҳолмуҳаммедов

Захира: 46. Хуршид Ходжаев, 4. Илҳом Ваҳобов,  18. Анвар Хожимирзаев, 19. Суҳроб Бердиев, .

"Насаф": 1. Умиджон Эргашев (35.Абдувоҳид Неъматов, 81), 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 19. Ҳусаин Норчаев (25.Муҳриддин Зоиров, 90+6), 20. Суҳроб Нуруллоев (8.Дилшод Саитов, 62), 22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев, 50. Шоҳмалик Комилов (14.Шокир Йўлдошев, 62), 77. Ойбек Бозоров (6. Муродбек Раҳматов, 90+6), 88. Марко Станоевич, 92. Умар Эшмуродов

Захира: 15. Жўрабек Маннонов, 28. Сардор Садуллаев, 70. Абубакр-Ризо Турдалиев, 71.Жасур Жумаев

Огоҳлантиришлар: Авазхон Маматхўжаев 36, Мурод Холмуҳаммедов 37, Умиджон Эргашев 55, Александр Мерзляков 85, Ҳусниддин Алиқулов 90+1,



ЯНГИЛАШ



90+8. Ўйин тугади. 

90+6. Ўзгаришлар. "Насаф". Ойбек Бозоров ва Хусайн Норчаев ўрнига Муродбек Раҳматов ҳамда Муҳриддин Зоиров майдонга тушишди

90+3. ЗАРБАА! Холмуҳаммедовнинг кучли зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб майдонга қайтди

90+1. Огоҳлантириш. "Насаф". Ҳусниддин Алиқулов

90+1. Мезбонлар жуда қулай нуқтадан жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлишди 

90. Учрашувга 7 дақиқа қўшилди

87. УХХХ! Ҳусниддин Алиқулов ҳужумда Музаффар Абдуллаев билан тўқнашиб кетди, ҳакам уларни ажратди

85. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Александр Мерзляков

81. Ўзгариш. "Насаф". Умиджон Эргашев ўрнига Абдувоҳид Неъматов тушди

75. Гол урилган вазиятда Норбеков Эргашев билан тўқнашиб кетди ва Умиджон шифокорлар ёрдамига муҳтож! Шифокорлар Умиджонга ёрдам беришди ва у ўзига келди.   Шифокорлар унга ёрдам беришди ва шифохонага олиб кетишди.




75. ГООООООООООООООООООЛ! ШОҲНАЗАР НОРБЕКОВ 1:2





71. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Муҳаммаданас Ҳасанов ўрнига Андрей Сидоров

67. "Қўқон-1912" кетма-кет бурчак тўпига эга бўлмоқда

62. Ўзгаришлар. "Насаф". Суҳроб Нуруллоев ҳамда Шоҳмалик Комилов ўрнига Дилшод Саитов ва Шокир Йўлдошев майдонга тушди

57. ЗАРБААААА! Станоевичнинг зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди!

55. Огоҳлантириш. "Насаф". Умиджон Эргашев

54. ЗАРБААААААААААААААА! БАМБАААА! 4 метрлардан ноаниқ зарба берди Якуба 

54. ЗАРБААА! Норбековнинг кучли зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди, Бамба эса зарба бера олмади

50. УХХХ! Бамба рақиб жарима майдони ичида йиқилди, ҳакамлар пенальти йўқ деб ҳисоблашди

47. Иккинчи таймни мезбонлар ҳужумлар билан бошлашди

46. Ўзгаришлар. "Қўқон-1912". Авазхон Маматхўжаев, Иван Йосович ҳамда Иқбол Маликжонов ўрнига  Якуба Бамба, Славко Лукич ҳамда Хамидилло Абдухамидов майдонга тушишди

46. Иккинчи тайм бошланди


45+4. Биринчи тайм якунига етди 

45+2. ЗАРБААА! Бурчак тўпидан Холмуҳаммедов тўғри дарвозага зарба берди, Эргашев қийинчилик билан тўпни қайтарди! 

45. Биринчи таймга 4 дақиқа қўшилди

44. ЗАРБААААА! Сухроб Нуруллоевнинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди!

38. ГООООООООООООООООООЛ! МАРКО СТАНОЕВИЧ 0:2. Сербиялик футболчи пенальтидан гол урди 



37. Огоҳлантиришлар. "Қўқон-1912". Авазхон Маматхўжаев ва Мурод Холмуҳаммедов

36. Пенальти! "Қўқон-1912" дарвозасига, Авазхон Маматхўжаев Норчаевни ушлаб қолгани учун 

35. Бош хакам VARга мурожаат қилмоқда

32. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Сардор Азимов ўрнига майдонга Асадбек Собиржонов майдонга тушди

29. ЗАРБА! Мурод Холмуҳаммедов жарима тўпини амалга оширди, тўпни Эргашев қайтарди!

22. Муҳаммаданас Хасанов тўп учун курашда рақиб дарвозабони билан тўқнашиб кетди. Ҳаммаси жойида, ўйин давом этади

20. ГОЛ! Ҳусайин Норчаев гол урди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат туфайли гол инобатга олинмади, буни VAR ҳам тасдиқлади

15. УХХХХХ! Ойбек Бозоровдан супер финт ва ажойиб зарба! Тўпни Музаффар Абдуллаев қайтарди! 

10. ЗАРБА! Иқбол Маликжонов бурчак тўпидан кейин дарвозага зарба берди, Эргашев тўпни ушлаб олди!

1. ГООООООООООООООООООЛ! ҲУСАЙИН НОРЧАЕВ 0:1. Бозоровдан тўпни қабул қилган Норчаев 32-сонияда гол урди!




1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика