Суперлига. "Қўқон-1912" ва "Андижон" Фарғонада дуранг ўйнашди
31 mar 2019 21:11
News
Суперлига. "Қўқон-1912" ва "Андижон" Фарғонада дуранг ўйнашди
ҚЎҚОН-1912 - АНДИЖОН 0:0
Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев, Равил Шояҳмитов, Олим Абдувосилов, Ғайрат Жўраев.
Назоратчи: Бахтиёр Намозов.
Комиссар: Эркин Бахтиёров.
“Қўқон 1912”: 89. Боян Кнезевич, 10. Қувондиқ Рўзиев, 13. Жавоҳир Эсонқулов, 15. Ойбек Рустамов (8.Муҳаммаданас Ҳасанов, 46) (17.Беҳруз Саъдиллоев, 76), 16. Жасур Ҳасанов, 19. Суҳроб Бердиев (11.Тимур Ҳакимов, 85), 20. Иқболжон Маликжонов, 22. Шахбоз Эркинов, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Мурод Холмухаммедов.
Захира: 1.Ислом Абдуллаев, 25.Сарвар Каримов, 14.Аваз Маматхўжаев, 21.Тимур Усмонов, 55.Милош Николич.
“Андижон”: 77. Виталий Мирний, 3. Бобур Амонов, 4. Фарҳод Мираҳматов (7. Шаҳбоз Жумабоев, 90), 7. Ойбек Қиличев, 18. Дилшод Раҳматуллаев, 21. Ильдар Маматказин, 22. Рўзимбой Аҳмедов (9. Сардор Сулаймонов, 25), 24. Дониёр Исмоилов (10. Шахзод Убайдуллаев, 46), 75. Асрор Ғофуров, 88. Аброр Хусинов, 89. Бобур Акбаров.
Захира: 1. Руслан Матниёзов, 8. Фарҳод Бекмуротов, 17. Абдуллоҳ Олимов, 23. АБдураҳмон Абдулҳақов, 26. Радосав Алексич, 34. Хушнуд Авилов.
Огоҳлантиришлар: Ойбек Қиличев 85.
Kokand-1912 |
Superliga. Round 2 31/03/2019, 19:15 0
:
0
Finished
|
Andijan |
Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
90+4. ЎЙИН ТУГАДИ! "Қўқон-1912" - "Андижон" 0:0
90+3. Ойбек Қиличевнинг жарима майдонча томон ошириб берган тўпини Бобур Акбаров боши билан рақиб дарвозаси томон йўллаганди, лекин ноаниқ.
90+2. "Қўқон 1912" ҳимоячиси Марко Милич ва "Андижон" жамоаси ҳужумчиси Шахзод Убайдуллаев майдон марказида тўқнашиб кетишди ва жароҳат олишди
90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди
90. Ўзгариш. "Андижон". Фарҳод Мираҳматов ўрнига Шахбоз Жумабоев майдонга тушди
85. Ўзгариш. "Қўқон 1912". Суҳроб Бердиевнинг ўрнига Темур Ҳакимов майдонга тушди.
85. Огоҳлантириш. "Андижон". Ойбек Қиличев
78. Майдон марказида белгиланган жарима тўпини Мурод Холмухаммедов рақиб жарима майдончасига ошириб берди. Виталий Мирний бу сафар ҳам тўпни эгаллаб олди.
76. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Муҳаммаданас Хасанов ўрнига Беҳруз Садиллоев майдонга тушди
72. Холмухаммедовнинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини Виталий Мирний моҳирлик билан қайтариб юборди
68. Сардор Сулаймоновнинг рақиб жарима майдончасига кирмасдан чап оёқда йўллаган зарбаси салгина ноаниқ кетди
66. Бугунги учрашувни томоша қилиш учун стадионга 6650 нафар мухлис ташриф буюрганлиги эълон қилинди
64. "Андижон" рақиб дарвозасини ишғол этди. Лекин, ўйиндан ташқари ҳолат юзага келди деб, гол инобатга олинмади. Хисобланмаган гол муаллифи Сардор Сулаймонов эди.
60. Шахзод Убайдуллаевнинг кутилмаганда берган зарбасини рақиб дарвозабони қайтариб қолди, қайтган тўпни ҳимоячилар майадон ташқарисига чиқариб юборишди
56. Қувондиқ Рўзиев "Андижон" жарима майдончасига кириб йиқилди, вазиятга яқин турган бош ҳакам пенальти бор деб ҳисобламади. Йиқилган Қувондиқ ўрнидан туриб ҳужумни ривожлантириб, Мирний дарвозаси томон зарба берди, лекин ноаниқ.
54. Ойбек Қиличевнинг бурчакдан ошириб берган зарбасини Сардор Сулаймонов бу сафар ҳам боши билан рақиб дарвозаси томон йўллади, лекин бу сафар Боян Кнезевич тўпни эгаллаб олди.
46. Иккинчи тайм бошланди
46. Ўзгариш. "Андижон". Дониёр Исмоилов ўрнига Шаҳзод Убайдуллаев майдонга тушди
46. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Ойбек Рустамов ўрнига Муҳаммаданас Хасанов майдонга тушди
45. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 0:0
45+1. Бобур Амоновнинг зарбасини Кнезевич аранг майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи.
45. Суҳроб Бердиевнинг чап қанотдан ошириб берган зарбасини Ильдар Маматказин қайтариб юборди.
38. "Қўқон 1912" жамоаси дарвозаси томон белгиланган жарима тўпини Бобур Акбаров амалга оширганди, лекин унинг зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди
35. ОЙбиек Қиличевнинг жаримадан ошириб берган тўпини эгаллаб олган Асрор Ғофуров уни яна Ойбекнинг ўзига қайтариб берди. Қиличевнинг иккинчи марта йўллаган зарбаси эса кучсиз чиққанлиги сабабли, ҳимояичилар осонлик билан бартараф этишди.
31. Асрор Ғофуровнинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси салгина ноаниқ кетди
25. Ўзгариш. "Андижон". Рўзимбой Аҳмедовнинг ўрнига Сардор Сулаймонов тушди
15. Қувондиқ Рўзиевнинг марказдан "Андижон" жарима майдончасига ошириб берган тўпига Жасур Ҳасанов ета олмай қолди ва Виталий Мирний уни осонлик билан эгаллаб олди.
10. Фарҳод Мираҳматовнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини "Қўқон 1912" дарвозабони эгаллаб олди.
7. Ойбек Қиличев майдоннинг ўнг қанотдан жамоасининг ҳужумини ривожлантириб, тўпни рақиб жарима майдончасига ошириб берганди, лекин тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.
4. Мурод Холмуҳаммедовнинг бурчакдан ошириб берган тўпини эгаллаб олган майдон эгалари ҳужумни ривожлантиришмоқчи бўлишди, аммо аниқлик етишмади.
3. "Қўқон" жамоасининг чап қанотдан бошлаган ҳужуми хавфли бўлди. Мирний майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи.
1.ЎЙИН БОШЛАНДИ!
- Баҳс соат 19:15да бошланади.
Comments