Latest news

21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  0 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  1 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  2 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   13 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  7 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  29 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1

Суперлига. "Қизилқум" кубок финалчисини мағлуб этди News

Суперлига. "Қизилқум" кубок финалчисини мағлуб этди

Суперлиганинг 27-туридан ўрин олган "Қизилқум" - АГМК учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Учрашув бошланди. 17-дақиқада Элгужа Григалашвилининг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси бироз ноаниқ чиқди. 21-дақиқада Григалашвили рақиб дарвозабонини алдаб ўтиб дарвозани ишғол этди. Аммо дарвозага кираётган тўпга Нагаев оёғини қўйди. Қанот ҳаками эса Нагаев ўйиндан ташқари ҳолатда эканлигини қайд этди. 

30-дақиқада олмалиқликлар ҳисобни очиш учун қулай имкониятга эга бўлишди. Зоҳир Пиримов деярли бирга бир вазиятга  чиқиб зарба беришда адашди

36-дақиқада Эркин Бойдуллаев майдон марказида рақиб футболчисидан тўпни олиб қўйди ва чап қанотдан очилиб бораётган Григалашвилини тўп билан таъминлади. Грузиялик футболчи бир ҳимоячини алдаб ўтиб, кучли зарба билан ҳисобни очди - 1:0.

 Дастлабки бўлим якунланди. 

56-дақиқада Элдор Бойматовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

68-дақиқада Иван Нагаев акробатик усулда ажойиб тарзда рақиб дарвозасини ишғол этди - 2:0.

70-дақиқада олмалиқликларнинг хавфли ҳужуми, Жавлон Гусейновнинг зарбасини Черемисиин қайтариб қолди. 

75-дақиқада Абдумалик Абдуллаев ўткир бурчак остида дарвозага зарба беришга уринди. Тўп дарвоза тўрига орқа томондан тегди.

"Қизилқум"- АГМК учрашувини 4562 нафар томошабин стадиондан кузатиб бормоқда.

90+1-дақиқада Камолиддин Мурзоев ҳисобни қисқартирди - 2:1. 

Учрашувда "Қизилқум" ғалаба қозонди - 2:1. 



27-тур. 23 октябрь, сешанба

18:00 - “ҚИЗИЛҚУМ” – АГМК 2:1
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукруллаев, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Шухрат Ражабов.
Назоратчи: Дмитрий Роман.
Комиссар: Александр Давиденко.

Голлар: Элгужа Григалашвили 36, - 1:0 (Эркин Бойдуллаев). Иван Нагаев 68, - 2:0. Камолиддин Мурзоев 90+1, - 2:1.

"Қизилқум": Евгений Черемисин, Эркин Бойдуллаев, Алишер Саноев (Дониёр Усмонов, 85), Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили, Элдор Бойматов (Миржалол Қосимов, 90), Иван Нагаев, Салим Мустафоев
Захира: Эркин Жабборов, Гиорги Квесиешвили, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов, Самандар Шодмонов, Неманья Йованович, Бекзод Ғанижонов

АГМК: Хуршид Ходжаев, Абдуқаххор Хожиакбаров, Музаффар Музаффаров (Ойбек Қиличев, 54), Лутфулла Тўраев, Зоҳир Пиримов, Владимир Бубанья (Камолиддин Мурзоев, 64), Владислав Касминин, Абдумалик Абдуллаев, Йован Жокич, Жавлон Гусейнов, Жамшид Ҳасанов
Захира: Роман Абдулов, Азамат Исроилов, Милош Трифунович, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Шаҳбоз Умаров, Алишер Саматов, Низомиддин Зиёвуддинов

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика