Latest news

08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  0 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  9 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  7 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1

Суперлига. Қишки трансферлар (ТОП 10) News

Суперлига. Қишки трансферлар (ТОП 10)

Суперлига клублари учун 2022 йилги қишки трансферлар ойнаси ёпилиш арафасида.

Жамоалар шу вақтга қадар ўзлари учун зарур бўлган футболчиларни қўшиб олишди. Сайтимиз эса қишда амалга оширилган энг яхши трансферларнинг 10 талигини тузишга қарор қилди. 

1. Жамшид Искандеров. "Сеонгнам" > "Навбаҳор" 

Трансферлар ойнасида омманинг нигоҳини ўзига қаратган "Навбаҳор" сафига Жамшид Искандеров ҳам келиб қўшилди. Ортда қолган икки мавсумни Жанубий Кореянинг "Сеонгнам" жамоасида ўтказган ярим ҳимоячи бундан буён Самвел Бабаян қўл остида тўп тепади. Ярим ҳимоя чизиғида Азим Аҳмедов билан биргаликда етакчиликни қўлга олиши кутилаётган футболчидан маҳаллий ишқибозларнинг умиди катта. Зеро ақлли ва ўйланган паслар, ҳужум чизиғи вакилларини тўп билан таъминлаш қобилиятига эга Искандеров ишончларни оқлашга ҳаракат қилиши табиий. 

2. Алишер Жалилов. "Истиқлол" > АГМК

Таркибда кўп йўқотишларга учраган олмалиқликлар кетганларнинг ўрнини муносиб тўлдиришга уринишди. Тўғри, "Навбаҳор" сингари кўп харидлар қила олмагандир, лекин керакли ва муҳим футболчилар билан шартнома имзолади. Улардан бири Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси ярим ҳимоячиси Алишер Жалилов трансферидир. Унинг душанбеликлар таркибида нималарга қодирлигини мамлакатимиз клубларига қарши кечган ўйинларда кўрганмиз. Алишер Жалилов АГМКда ҳам шундай ўйин намойиш қила оладими? Буни мавсум давомида билиб олишимиз мумкин. 

3. Анзур Исмоилов. "Пахтакор" > АГМК 

Бир неча мавсумдан бери марказий ҳимоя чизиғида камчиликлар кузатилаётган АГМК 2022 йилга келиб мазкур муаммога барҳам берган кўринади. Анзур Исмоиловдаги бой тажриба ва малака бунда катта аҳамият касб этиши шубҳасиз. Бош мураббий Миржалол Қосимов мудофаа чизиғидаги кемтикликни Исмоилов ва Мишенко ёрдамида ҳал қилса ажаб эмас. 

4. Сардор Рашидов. "Кувайт СК" > "Пахтакор"

2021 йилда "Пахтакор"да қисқа вақт тўп тепиб Қувайт чемпионати вакили "Қувайт СК" жамоасига йўл олган Сардор Рашидов қишки трансферлар ойнасида яна "шерлар" сафига қайтди. Тўғри жамоанинг ярим ҳимоясида ўйинчилар йўқ эмас. Дейлик Хожимат Эркинов, Диёр Ҳолматов сингари ёш ижрочилар топилади. Аммо ОЧЛда иштирок этадиган "Пахтакор" учун тажрибали ва маҳоратли футболчи керак эди. Рашидов бу борада айни муддао. 

5. Темурхўжа Абдухолиқов. "Локомотив" > "Қизилқум" 

"Қизилқум" янги мавсум старти олдидан ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқовни ўз футболчиси сифатида таништирди. Номдор форвардда сўнгги мавсумларда сермаҳсуллик тушиб бораётганди. Балки жамоасини ўзгартиргани фойдага ишлар. Ҳар ҳолда у "Қизилқум"да ёлғиз эмас, атрофида бир нечта собиқ "темирйўлчилар" бор. 

6. Икром Алибоев. "Теджон" > "Пахтакор" 

Юқорида айтганимиздек, "Пахтакор" ОЧЛда хизмат қиладиган тажрибали футболчиларни олиши шарт ҳисобланарди. Рашидов билан биргаликда Икром Алибоев "Пахтакор" ярим ҳимоясида яхлитлик ҳосил қилишади. Тахминимизча ,Славче Войнески Драган Черандан ҳужумчи ролида фойдаланса, Алибоев марказдан ўрин олади. Бу борада тактик ўзгаришларни ҳам қўллаш нисбатан осонроқ кечади. Алибоевдаги ностандарт қарорлар, ҳужумга тез қўшилиш каби хислатлар "шерлар"га муҳим паллада самара келтириши мумкин. 

7. Зоран Марушич. "Динамо Тбилиси" > "Навбаҳор" 

"Навбаҳор" ва ниҳоят ҳужумчига ёлчиди деб ўйлаймиз. Ўтган йили айнан форвард масаласида азият чеккан "лочинлар" легионер ҳужумчини жалб қилди. Грузия чемпионатининг энг яхши ҳужумчиси Туркиядаги йиғинлар чоғида ҳам ўзини кўрсата олди. Зоран Марушич "Навбаҳор"нинг ҳужумдаги муаммоларининг ечими бўлиб чиқса не ажаб. Кўрамиз ва кузатамиз. 

8. Иван Соловьёв. "Навбаҳор" > "Насаф"

Қаршининг "Насаф" жамоаси ўтган йилги таркибни сақлаб қолишга эришгани боис трансферларда фаол бўлгани йўқ. Рўзиқул Бердиев бу масалада эҳтиёткор ва ақл билан иш тутди, дея оламиз. Жамоага таклиф этилган россиялик ярим ҳимоячи Иван Соловьёв ярим ҳимоядаги рақобатни ошишига хизмат қилади. 

9. Лутфулла Тўраев. "Бунёдкор" > "Нефтчи"

Кўпчилик шу кунгача Лутфулла Тўраевни ёши катта, қария деб атаб келди. Лекин унинг майдонда қилаётган иши ёш футболчилардан кам эмас. Ўйинни қўлга олиш, футболчиларни ортидан эргаштириш, майдондаги "диспетчерлик" "Нефтчи"га қўл келади. Илҳом Мўминжонов томонидан амалга оширилган энг яхши трансфер муаммосиз Лутфулла Тўраев бўлди. 

10. Элгужа Григалашвили. "Қизилқум" > "Навбаҳор"

Элгужа Григалашвили битта сўз билан айтганда, майдондаги жангчи ва кайфият ўйинчиси. "Навбаҳор"га айнан шундай типдаги ўйинчи етишмаётганди. Самвел Бабаян буни пайқади ва грузиялик футболчини жамоага чорлади. Ўйлаймизки, Григалашвили наманганликлар учун фойдали трансфер.

Булар шунчаки мавсумолди юритилган мулоҳазалар. Биринчи давра якунида яна бу борада хулосаларимизни тақдим қиламиз. 

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика