Latest news

13:35"Ҳакамда рўйхат бор эди!" — Моуринью "Реал" билан ўйиндаги четлатилиши ва ҳакамларнинг "ўйини" ҳақида гапирди  16 13:12"Бенфика" ходимлари "Реал" кийиниш хонасига бостириб киришга уринган экан  23 13:10Ўзбекистон Суперлигаси учун Fantasy Football ишга тушди  0 12:36Расман: "Хоразм" сафига сенегаллик ҳужумчи келиб қўшилди  1 12:24Хвича Анрининг антирекордини такрорлади! ПСЖ эса Монакода ғалаба қозонди  2 11:45"Бенфика" президенти Руй Кошта "Реал" вакили билан жанжалда иштирок этди  10 11:34Назорат учрашувлари. "Андижон" мағлубият, "Сурхон" ғалаба, "Бунёдкор" дуранг билан Туркия йиғинини якунлади  0 11:20Моуринью учун "Реал" ноқулай рақибга айланмоқда: "Special One"да 7 ўйинда 5 та мағлубият  0 10:48"Ювентус" 67 йилдан кейин илк бор Еврокубок ўйинида 5 та гол ўтказиб юборди  6 10:20"У энди ҳеч қачон футбол ўйнамаслиги керак". Мбаппе — "Бенфика" ўйинчиси ҳақида  15 09:53Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин  0 09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  12 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  16 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   10 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2

Суперлига. Ўзбек "Эль Классико"сида "Нефтчи" "Пахтакор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди News

Суперлига. Ўзбек "Эль Классико"сида "Нефтчи" "Пахтакор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди

Coca Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган баҳс якунланди.

Coca Cola Суперлигаси  15-тур

Тошкент, "Пахтакор" стадиони. 20:00

"Пахтакор" – "Нефтчи" 0:1

Голлар: Диёржон Туропов 70'

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Абдурашид Худойберганов

VAR: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR: Санжар Шоюсупов

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Достонбек Турсунов (20.Ҳожимат Эркинов 80'), 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 10.Драган Черан (с), 19.Пшемислав Банашак (11.Пўлатхўжа Холдорхонов 73'), 27.Сардор Собирхўжаев (8.Азиз Турғунбоев 70'), 28.Диёр Холматов, 30.Мэтью Стинворден, 34.Фарруҳ Сайфиев, 77.Дилшод Саитов (17.Достон Ҳамдамов 80')

Захира: 36.Павел Павлюченко, 2.Беҳруз Асқаров, 9.Михал Кухарчик, 23.Шерзод Аъзамов, 55.Муҳаммадали Абдумажидов

"Нефтчи": 12.Владимир Назаров, 2.Зоир Жўрабоев, 7.Умар Адҳамзода, 8.Шароф Муҳитдинов, 9.Улуғбек Ҳошимов (70.Аббос Ғуломов 69'), 13.Лутфулла Тўраев (с) (40.Бачана Арабули 69'), 19.Мирзохид Ғофуров (23.Диёр Туропов 69'), 20. Анвар Ғофуров (26.Олексей Ларин 23'), 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Георгий Никабидзе, 24.Ғулом Ҳайдар Гулямов

Захира: 45.Акбар Тўраев, 5.Томислав Мрчела, 11.Иззатилла Абдуллаев, 17.Абдуллоҳ Олимов, 77.Билолхон Тошмирзаев

Огоҳлантиришлар: Умар Адҳамзода 79', Диёржон Туропов 79', Аббос Ғуломов 82'

Четлатиш: Максим Шацких 52' ("Пахтакор" бош мураббийи)



90+8. Ўйин якунланди!

90+4. Сал қолса Туропов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, "шерлар" ҳимоячиси фаол ҳаракат қилиб, тўпни биринчи "илиб кетди".

90. Ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.

88. Азизбек Турғунбоев гол урди, бироқ ушбу вазиятда ўйин қоидаси бузилгани маълум бўлди.

78. Қувватов!!! Нималар қилмоқда??? Сал қолса "Нефтчи" рақиб дарвозабони тўпни қўлидан чиқариб юбориши натижасида иккинчи голини уриши мумкин эди.

76. "Пахтакор" эндиликда ҳужумларни кўпайтиришмоқда. 

74. Тошкентликлар гол ўтказиб юборгандан сўнг қандай ҳаракат қилади? Кузатамиз.

Туроповнинг дарвоза томон ерлатиб берган зарбаси рекошетга учраб дарвоза тўридан жой олди!

70. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Диёржон Туропов учрашувда ҳисобни очди!

64. Water time

60. Баҳснинг 1 соати ортда қолди, ҳозирча ҳисоб 0:0. Олдиндаги ярим соатдан кўпроқ вақт мобайнида қандай ўйин кўрамиз, қизиқ...

52. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацкихга қизил карточка кўрсатилди!

50. Банашак ўзига узатиб берилган тўпни дарвозага йўллай олмади, "Нефтчи" ҳимоячиси ажойиб ҳаракат қилиб, тўпни олиб қўйди.

48. Банашак ва Убайдуллаев тўқнашиб кетишди. Муҳсинжон майдонга қайтди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+3. Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Алижоновнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

38. Диёр Холматовнинг дарвоза томон тепган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

36. Жарима зарбасидан узатилган тўпни дастлаб "Пахтакор" ҳимоячиси қайтарди, фарғоналик футболчи бош билан зарба берди, ушбу зарба аввал дарвоза устунига теккан бўлса, Қувватовнинг ҳаракати хавф бартараф этилишига сабаб бўлди.

34. Ҳозиргача бўлган жараёнларни ҳисобга олганда, ҳужумлар ташкил қилиш борасида "Нефтчи" футболчилари фаол.

30. Ўйин темпи бошидагига қараганда бироз тушди. Жамоалар асосан майдон марказида ўйин ўтказмоқда.

23. Water time

23. Шароф Муҳитдиновнинг жарима зарбасидан тепган тўпи ноаниқ бўлди.

20. Ўйин темпи юқори. Жамоалар ҳақиқий футбол ўйнашмоқда.

12. Ҳаволатиб узатилган тўпни Черан бош билан дарвозага йўллади, бироқ аниқ бўлмади.

9. Никабидзе ўзига узатилган тўпни дарвозага йўллади, бироқ тўп анча ноаниқ кетди.

5. Фарғоналиклар майдонда прессинг уюштирмоқда.

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув 20:00 да бошланади. 

Rating: +52   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика