Latest news

07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  0 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  1 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  0 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  24 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  7 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  5 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  7 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  4 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  108 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1

Суперлига. "Навбаҳор" "Пахтакор" майдонида иродали дурангга эришди News

Суперлига. "Навбаҳор" "Пахтакор" майдонида иродали дурангга эришди

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.


Ўйиннинг 2-дақиқасида меҳмонлар жарима тўпига эга бўлишди, Соловьёвнинг тўғри дарвозага йўллаган зарбасини Қувватов ушлаб олди.  8-дақиқада Ҳамдамовнинг оширган тўпини Бикмаев дарвозага йўллади, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.

20-дақиқада чап қанотдан Сайфиев узатган тўпни Черан яқин масофадан боши билан дарвозага йўллади - 1:0. 

25-дақиқада Машарипов ва Черан ижросидаги ҳужумни Драган зарба билан якунлади, Ўткир Юсупов тўпни қайтарди. 

33-дақиқада ҳисоб тенглашиши мумкин эди, Остон Ўруновнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Азимжон Аҳмедов дарвозага йўллади, бирозгина ноаниқ!

42-дақиқада Машарипов ҳаводан оширган тўпини Черан боши билан дарвозага йўллади, бу сафар Юсупов ажойиб сейв намойиш этди.

Биринчи таймда бошқа гол урилмади.

Иккинчи тайм бошланди.

50-дақиқада Ҳамдамов ўнг қанотдан тўпни оширди, Бикмаевнинг боши билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

52-дақиқада бош ҳакам "Навбаҳор" дарвозаси томон пенальти белгилади. Бу вазиятда Мирзоҳид Ғофуров Ҳамдамовни йиқитган деб топилди. Драган Черан пенальтидан гол урди - 2:0. 

57-дақиқада Сайфиевнинг кучли зарбасини Юсупов қайтарди.

59-дақиқада Аббос Ғуломовнинг чап қанотдан оширган тўпини Остон Ўрунов дарвозага аниқ йўллади - 2:1. 

63-дақиқада "Навбаҳор"нинг навбатдаги ҳужумларидан бирида Александр Касьяннинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

76-дақиқада Сергеевнинг боши билан йўллаган зарбасини Юсупов бартараф этди. 

82-дақиқада ўнг қанотдан Остон Ўрунов узатган тўпни Абдужамол Исроилов боши билан дарвозага йўллаб ҳисобни тенглаштирди - 2:2. 

Учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди. 



“ПАХТАКОР” – “НАВБАҲОР” 2:2
11 май 2019 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 11918 томошабин.
Ҳакамлар:
Зокир Қодиров, Обид Жумаев, Руслан Самандаров, Элёр Турсунов.
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев.
Комиссар: Александр Давиденко.

Голлар: Драган Черан 20, - 1:0 (Фарруҳ Сайфиев). Драган Черан 53 пенальти, - 2:0. Остон Ўрунов 59, - 2:1 (Аббос Ғуломов). Абдужамол Исроилов 82, - 2:2.

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Фарруҳ Сайфиев, Егор Кримец (с), Марко Симич, Хожиакбар Алижонов, Одилжон Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Достонбек Ҳамдамов, Марат Бикмаев (Игорь Сергеев, 75)
Захира: Элдорбек Суюнов, Акром Комилов, Алишер Салимов, Жаҳонгир Аҳмадов, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Шерзод Аъзамов, Владимир Козак, Собит Синдаров

"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Славко Лукич (Обид Жўрабоев, 43) (Шаҳзод Шайманов, 90+2), Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов (с), Мирзоҳид Ғофуров, Остон Ўрунов, Азимжон Аҳмедов, Абдужамол Исроилов, Иван Соловьёв, Аббос Ғуломов (Азиз Ибрагимов, 78), Александр Касьян
Захира: Дилшод Ҳамроев, Мирзоҳид Маматхонов, Баҳодир Насимов, Хожиакбар Юнусов, Ғиёс Комилов, Зафар Тўраев

Огоҳлантиришлар: Славко Лукич 29, Александр Касьян 36, Абдужамол Исроилов 45, Иван Соловьёв 49, Егор Кримец 61, Фарруҳ Сайфиев 68, Ўткир Юсупов 90+3.


Pakhtakor

Dragan Ceran - 20', Dragan Ceran - 53'

Superliga. Round 8

11/05/2019, 19:45

2
:
2
Finished

Navbahor

Oston Urunov - 59', Abdujamol Isroilov - 82'

45'
90'
20'  Dragan Ceran
20'  Farrukh Sayfiev
53'  Dragan Ceran
62'  Egor Krimets
68'  Farrukh Sayfiev
75'  Marat Bikmayev (Igor Sergeev)
29'  Славко Лукич
36'  Aleksandr Kasian
43'  Славко Лукич (Obid Jurabaev)
45'  Abdujamol Isroilov
49'  Ivan Solovyov
59'  Oston Urunov
59'  Abbos Gulomov
78'  Abbos Gulomov (Aziz Ibragimov)
82'  Abdujamol Isroilov
82'  Oston Urunov
90'  Obid Jurabaev (Shahzod Shaymanov)
90'  O’tkir Yusupov


Rating: +96   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика