Суперлига. "Олимпик" дебют мавсумдаёқ рекорд қўйди
15 nov 2022 04:34
News
Суперлига. "Олимпик" дебют мавсумдаёқ рекорд қўйди
2 март куни "Сурхон" билан 0:0 ўйнаган "Олимпик" Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги 40-жамоага айланган эди.

Тимур Кападзе шогирдлари сўнгги турда "Насаф" устидан зафар қучиб, дебют мавсумни кучли олтиликда тугатишди.

Ушбу жамоа деярли барча ўйинларни биринчи рақам остида ўтказди. "Олимпиячилар" ҳимояга ётиб олган учрашувларга гувоҳ бўлмадик. Шундай бўлишига қарамай, ўйинларнинг аксарида дуранг қайд этилди. Аниқроқ айтсак, "Олимпик" 14 ўйинни 1 очко билан тугатгани ҳолда чемпионат тарихига кирди. Бу мутлақ рекорд ҳисобланади.

Суперлигадаги барча дуранглар эса 53тага етди. Мазкур рақам умумий ўйинлар сонининг деярли 30 фоизини ташкил қилади. Бунақаси Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги биринчи бор кузатилди.

Яна бир эътиборли натижа "Динамо"га тегишли бўлди. Элитадан 5-марта тушиб кетган Самарқанд клуби "Гулистон"нинг бу борадаги антирекордини такрорлашди.

Маълумот учун, Ўзбекистон чемпионатининг барча (30) мавсумида фақат "Навбаҳор" ҳамда "Пахтакор" жамоалари қатнашишган.
Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments