Latest news

17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   2 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  4 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  2 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  7 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  9 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  128 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  2 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  8 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  10 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  14

Олмалиқда ўтган Қосимов ва Абрамов жамоалари қарама-қаршилигида муроса кўчаси танланди News

Олмалиқда ўтган Қосимов ва Абрамов жамоалари қарама-қаршилигида муроса кўчаси танланди

Суперлига 4-туридан ўрин олган ОКМК – "Динамо" учрашуви ниҳоясига етди.

Суперлига

4-тур

ОКМК – "Динамо" 0:0  

Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 20:15

Бош ҳакам: Равшан Абдувоҳидов

Ёрдамчи ҳакамлар: Элнур Дониёров, Фарҳод Усмонов

Захира ҳаками: Рустам Чориев

Назоратчи: Рустам Бобомуродов

VAR: Эдита Мирадибова

АVAR: Бахтиёрхўжа Шавкатов

Комиссар: Қудрат Мадраимов

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Гиорги Папава (30.Аброр Саримсоқов, 70), 6.Авазбек Ўлмасалиев (Арихиро Сентоку, 61), 7.Дилшод Аҳмадалиев, 10.Хуршид Ғиёсов, 15.Ойбек Рустамов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Саидафзалхон Аxроров, 23.Ажак Риак (Абдураҳмонов, 61)77.Нодир Абдураззоқов (99.Асад Собиржонов, 61).

Захира: 25.Дилшод Ёқубов, 4.Миржамол Қосимов, 13.Элдор Бегимов, 16.Наоаки Сенага, 19.Аҳмадулло Муқимжонов.

"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Ратиньо, 8.Санжар Қодирқулов (25.Ойбек Ўрмонжонов, 46), 9.Миржаҳон Мираҳмадов, 10.Анваржон Ҳожимирзаев, 15.Мақсудхўжа Аълохўжаев, 16.Ричард Фрайдей (11.Хислат Халилов, 70), 22.Улуғбек Абдуллаев, 37.Фирдавс Абдураҳмонов, 88.Марко Станоевич.

Захира: 71.Сарвар Каримов, 14.Баҳодир Насимов, 17.Салим Мустафоев, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 24.Муҳсин Бозоров, 55.Манучеҳр Сафаров, 77.Воҳиджон Оқбўтаев.

Огоҳлантиришлар: Фирдавс Абдураҳмонов (7), Мақсудхўжа Аълохўжаев (73), Ойбек Ўрмонжонов (86), Ислом Тўхтахўжаев (90).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90+4. Ууух! Ягудин Аҳмадалиевнинг яқин масофадан берган зарбасидан кейин тўпни эгаллашга эришди. 

Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшилди. 

90+2. Бош ҳакам VAR монитори сари йўл олди ва Тўхтахўжаев билан боғлиқ вазиятни текшириб, қарорини ўзгартирмади.  

90. Ислом Тўхтахўжаев қарши ҳужумга қочиб кетаётган Анвар Ҳожимирзаевни йиқитгани боис сариқ карточкага лойиқ кўрилди.  

86. Ойбек Ўрмонжонов қўполлик ишлатгани учун огоҳлантириш олди.

83. Зарбааа! Ууух! Халиловнинг зарбасидан сўнг Илёсов жамоасини яққол голдан қутқарди! 

81. ОКМК "Динамо" жарима майдончаси яқинида вазиятларни кескин кўпайтирди. 

78. ОКМКда алмаштириш: Ғиёсов ўрнига Сенага учрашувни тугатиб қўяди. 

77. "Динамо"да ўзгариш: Фирдавс Абдураҳмонов ўрнига Муҳаммадазиз Иброҳимов ўйинни давом эттиради. 

73. Мақсудхўжа Аълохўжаев Рустамовга нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун огоҳлантирилди. 

70. "Динамо"да алмаштириш: Фрайдей ўрнига Халилов ўйинни давом эттиради. 

69. ОКМКда ўзгариш: Папава ўрнига Саримсоқов майдонга тушди. 

66. Уууух! Ҳожимирзаевнинг узатмасидан сўнг Мираҳмадов дарвозага зарба йўллади, бироз муваффақиятсиз. Илёсов ҳам ўз ўрнида!

61. ОКМКда 3 та алмаштириш: Ўлмасалиев ўрнига Сентоку, Риак ўрнига Абдураҳмонов, Абдураззоқов ўрнига Собиржонов ўйинга қўшилди. 

57. Зарбааа! Ҳожимирзаевнинг чап оёқда берган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. Маҳоратли ҳужумчи учун зўр вазият эди. 

56. Ууух! Абдураззоқовнинг ҳаволатиб амалга оширган пасидан кейин Аҳмадалиев бош билан анча ноаниқ зарба йўллади. 

55. Очиғи, бугунги ўйин темпи учрашув олдидан кутилган даражада эмас.  

50. Зарбааа! Ричард Фрайдей жарима майдончаси ичига ёриб кириб, ўнг оёқда кучли зарба берди, бироқ тўп дарвозанинг ташқи томонидан тўрга тегди. 

47. Абдуллаев тўп билан ўнг қанотдан олдинга бориб, ҳужумда Ўлмасалиевга нисбатан қоидани бузишга мажбур бўлди.  

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. "Динамо"да ўзгариш: Қодирқулов ўрнига Ўрмонжонов туширилди. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус! 

45+3. Уууух! Ўлмасалиевнинг яқин масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. Мезбонлар бурчак зарбасидан фойда чиқаришлари мумкин эди...

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

43. Қодирқуловнинг майдон марказидан ошириб берган тўпи шунчаки майдондан чиқиб кетди, бу тўпга Краучнинг ҳам бўйи етмасди. 

37. Зарба! Санжар Қодирқулов Жавоҳир Илёсовни синовдан ўтказди. Дарвозабон тўпни илиб олди. 

36. Абдураззоқов алдамчи ҳаракатларни амалга оширган Фрайдейни йиқитди, жарима зарбаси. 

33. Мақсудхўжа Аълохўжаев Аҳмадалиевга нисбатан жиддий равишда қўполлик ишлатди. 

28. Зарба! Папава Абдураззоқовга ҳавас қилиб узоқдан зарба бериб кўрди, аммо унинг зарбасидан сўнг тўп трибунадан чиқиб кетишига бир бахя қолди. 

27. Зарбаааа! Нодир Абдураззоқовдан чап оёқда "замбаракни ўқи"! Зарба жуда-жуда хавфли, бироқ бироз ноаниқ кўриниш олди.  

24. Ууух! Ғиёсовнинг қанотдан ошириб берган тўпини Станоевич бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

22. Бугун VAR кўп вазиятлар туфайли ўйинни тўхтатиб турибди. Шуни VAR ўзи кўриб, бош ҳакамга халақит қилмай турса бўлмасмикан? Чунки вазиятлар шу даражадаки, бунинг учун бош ҳакамдан ўйинни тўхтатиб туришни сўраш шарт эмас. 

20. Нодир Абдураззоқов Ахроровни яхши вазиятга олиб чиқиш учун яхши пас узатди, аммо ҳимоячилар жонбозлик кўрсатишди. 

16. Жаҳонгир Ўрозов катта тезликда олдинга интилган Ажак Риакка нисбатан фоль ишлатди. 

14. Зарбааа! Саидафзалхон Аxроровнинг узоқдан йўллаган зарбаси хавфли, аммо сал ноаниқ чиқди. 

11. Эътиборлиси, Вадим Абрамов бугун таянч ярим ҳимоячиси Марко Станоевичдан марказий ҳимояда фойдаланмоқда. 

7. Абдураҳмонов майдон марказида Рустамовга нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточка олди. 

6. Зарба! Фирдавс Абдураҳмонов олис масофадан дарвозани нишонга олишга уринди, зарбани Илёсов қийинчиликсиз эгаллаб олди. 

3. "Динамо" ҳужумчилари ОКМК ҳимоячиларини таҳликада ушлаб турибди. 

1. Учрашув бошланди! 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика