Latest news

12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  4 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  7 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  3 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  7 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  105 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  3 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  4 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  1 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  7 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  5

Coca Cola Суперлигаси. "Навбаҳор" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришиб, 1-даврани пешқадам сифатида якунлади News

Coca Cola Суперлигаси. "Навбаҳор" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришиб, 1-даврани пешқадам сифатида якунлади

Coca Cola Суперлигаси 8-туридан ўрин олган учрашув якунланди.

Coca Cola Суперлигаси. 8-тур

НАВБАҲОР – БУХОРО 1:0

1 июль. Наманган. "Марказий" стадиони. 20:00 

Ҳакамлар: Акмал Раҳимов, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Достон Мирзараимов

VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев 

AVAR: Анвар Маражабов

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Владимир Назаров

Гол: Милош Милович, 81 (1:0)

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 5.Милош Милович, 6.Иброҳим Йўлдошев (31.Лука Чермель, 82), 8.Жасур Яхшибоев, 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 21.Темурхўжа Абдуҳолиқов, 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 27.Шаҳбоз Жўрабеков (11.Шоҳрўз Норхонов, 78), 77.Асадбек Собиржонов (17.Аброр Исмоилов, 46)

"Бухоро": 20.Сардор Қобулжонов, 5.Дилшод Жўраев (c), 9.Алeксандр Касьян (28.Соҳиб Муҳаммадиев, 60), 14.Рустамжон Абдуҳамидов (24.Сардор Иззатов, 56), 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 25.Аббосжон Отахонов (15.Обид Жўрабоев, 35), 70.Алeксандар Станиславлевич, 80.Фарруҳжон Иброҳимов, 88.Всeволод Нихаев, 91.Асилжон Бeгимқулов, 99.Жавоҳир Рўзиев (77.Файзулло Жуманқўзиев, 56)

Огоҳлантириш: Фарруҳжон Иброҳимов (23), Сардор Қобулжонов (39), Жасур Яхшибоев (45), Асилжон Бeгимқулов (53), Жамшид Искандеров (87)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

81. ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Милович бурчакдан узатилган тўпни бош билан дарвозага жойлаб қўйди!

76. Исмоилов тепган тўп стадион тепасида сўроқсиз учиб юрган қушларни қува кетди.

72. Болтабоев бир рақибини алдади, иккинчисиниям алдади, кейин дарвоза бағрига кириши лозим бўлган тўп уни алдаб кетди.

69. Аброрррррр... Тилимни тишлаб олдим.

67. Жокичнинг стандартган тепган тўпи олдида UzAirways ҳам булут эшолмайди.

66. Болтабоевни "чопишди". Оёқ билан.

63. Голбан, Голдан... Қисақаси, Голбаннинг зарбаси голдан нишона бермади.

54. Станиславлевич рақиб жарима майдонида бир рақибини алдади, иккинчисини пойида тиз чўктирди, учинчисида эса эртак яхшилик билан тушамади.

50. Рақиб посбони қаршисида ёлғиз қолган Абдуҳамидов тепсамми, тепмасамми, тепаман-эй, балки алдасамчи дея ўйланиб олгунга қадар "Навбаҳор" ҳимоячиси унинг қаршисига етиб келди. 

47. Жокич жарима майдонига узатилган тўпга боши билан зарба йўллаган ҳолда дарвоза қолиб, бурчакдаги байроқни нишонга олишга уриниб кўрди. Қойил.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

15 дақиқа

45+2. Қобулжонов тўпга отилиб, жамоасини голдан қутқариб қолди, аммо либосини лойдан қутқариб қололмади.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

38. Собиржонов... иложи борича, танаффусгача стадиондаги мухлисларнинг мазкур вазият реакциясига қулоқ солмай туришни маслаҳат бераман.

32. Яхшибоев қулай вазиятда рақибидан тўп суради, аммо бироз бўй ҳам сўрамади.

26. Станиславлевич майдонда у ёқдан бу ёққа ағанаб ётибди, ҳакам эса телефонда ким биландир гаплашмоқда.

23. Фарруҳжон Иброҳимов ҳужумга отланаётган Абдухолиқовни бағрига босгани учун огоҳлантирилди.

18. Искандеровнинг супер узатмасидан кейин Собиржонов суперзарба билан ҳавони тепди.

17. Яхшибоев дарвоза ортидаги болакайга аниқ узатма амалга оширди.

15. "Бухоро"нинг биратўла икки нафар футболчиси майдонда осмондаги юлдузларни санамоқда.

11. Голбан фамилиясининг дастлабки бўғинига яраша ҳаракат амалга ошира олмади. 

9. Искандеровдан қўллаш мумкин бўлмаган усул билан тўпни олиб қўйишди, шу боис яна стандарт юзага келди.

6. "Навбаҳор" футболчиси Станиславлевични тулпор дея тасаввур қилиб юборгани учун жарима зарбаси белгиланди.

4. Убайдуллаевнинг бели оғриб қолди. Ёмон иш қилгани йўқ.

1. Учрашув бошланди. Ё ҳакам ҳуштагини кеч чалди, ёки Абдухолиқов эрта зарба бериб юборди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Мезбонлар кўк, меҳмонлар оқ рангли либосда ҳаракат қилади.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Наманганда Суперлиганинг қолдирилган 8-турида доирасида учрашув гувоҳига айланамиз.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика