Latest news

18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  1 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  4 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  6 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  1 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  3 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  7 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  1

Суперлига. “Насаф” - “Сўғдиёна”. Превью News

Суперлига. “Насаф” - “Сўғдиёна”. Превью

“Насаф” бу йилги Суперлигасининг 2-тур учрашувини ўз майдонида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказади.

Мазкур учрашув бу йилги чемпионатдаги “Насаф”нинг илк уй учрашуви бўлади.

Учрашув 31 март якшанба куни “Марказий” стадионда соат 19:15да бошланади. Бир кун аввал, яъни 30 март куни эса клубларнинг U-21 жамоалари ўртасидаги баҳс бўлади. Учрашув “Геолог” стадионида соат 16:30да бошланади.

Ўзаро учрашувларга оид фактлар

Ушбу жамоалар миллий чемпионат доирасида бунгача ўзаро 38 маротаба куч синашган. Шулардан 30та ўйинда “аждарлар”нинг қўли баланд келган. 1та ўйинда ўзаро дуранг қайд этилган. Ушбу тарихий дуранг 1998 йил Қаршида қайд этилган. 7 учрашувда “Сўғдиёна” жамоаси ғалаба қозонган. Ўзаро учрашувларда 113 марта дарвозаларга гол киритилган. Тўплар нисбати бўйича устунлик "Насаф" томонида – 82:31.

Мазкур жамоалар ўртасидаги сўнгги марта, ўтган йили Жиззахда бўлган учрашувда, “аждарлар” 1:0 ҳисобида зафар қучган.



Қаршида бўлган ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар бунгача Қаршида ўзаро 19та учрашувда майдонга тушишган. Бу учрашувларда 16 марта “Насаф”нинг қўли баланд келган бўлса, 2 марта “Сўғдиёна” жамоаси ғалабага эришган. Қаршида ўтказилган ўзаро учрашувларнинг фақат биттасида, яъни 1998 йилги мавсумда голсиз дуранг қайд этилган. Қаршидаги учрашувларда дарвозаларга жами 66та гол киритилган. Голлар нисбати бўйича устунлик "Насаф" томонида - 49:17.

Қаршидаги сўнгги ўзаро беш учрашув натижаси
31.05.2015. “Насаф” - “Сўғдиёна” 3:1
26.06.2016. “Насаф” - “Сўғдиёна” 2:1
30.03.2017. “Насаф” - “Сўғдиёна” 4:0
30.04.2018. “Насаф” - “Сўғдиёна” 1:2
23.10.2018. “Насаф” – “Сўғдиёна” 3:0



Ўзаро қайд этилган йирик ҳисоблар

"Насаф" жиззахликларни энг йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этган. “Сўғдиёна” эса 3:2 йирик ҳисобидаги ғалабага эришган.

Ўзаро ўйинларда “аждарлар” етти марта йирик ҳисобда ғалаба қозонган (3:0 – 2000, 2009, 2016, 2018 йил, 4:1 – 2004, 2009, 4:0 - 2017).

Мураббийлардан иқтибослар

Ўзингизга маълум, ўтган йили чемпионатнинг сўнгги учрашувини “Насаф” Жиззахда “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказган эди. Учрашувда "Насаф" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Ўйиндан сўнг мураббийлар қандай фикр билдиришган эди? Қуйида иқтибослар келтирамиз.



Рўзиқул Бердиев: - Биз бугун фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиққан эдик. Биринчи бўлимдаги ўйинимиз мени умуман қониқтирмади. Шунинг учун танаффус пайтида футболчиларимиз билан жиддий гаплашиб олдик. Натижада иккинчи бўлимни анча мазмунли ўтказдик. Гол киритдик ва якунда ғалабани сақлаб қола олдик. Бугун рақиб жамоа ҳам ёмон ўйин кўрсатмади. Очко биздан кўра уларга кўпроқ керак эди. Лекин ҳимоячиларимиз уларга асло имкон беришмади.

Сергей Лушан: -Бугун мағлуб бўлдик. “Машъал” билан ўйин ҳал қилувчи бўлгани боис сариқ карточкаси бор футболчиларни “Насаф” билан ўйинга қўйиб таваккал қилмадик. Шу сабабли таркибда ўзгариш қилдик. Баҳс давомидаимкониятларимиздан фойдалана олмадик. Рақиблар биргина хатодан фойдалана олди. Футболда шунақа тушунча бор сен урмасанг сенга уришади. Шогирдларимнинг ўйиндан қониқдим.



Жамоалар бу йилги чемпионатни қандай бошлашди?

“Насаф” ўтган 1-тур учрашувини сафарда “Динамо” жамоасига қарши ўтказди ва 1:1 ҳисобида дурангга эришди. “Сўғдиёна” жамоаси эса ўз майдонида “Бунёдкор” жамоасини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида зафар қучди.Шундай қилиб, ўтган 1-турда қайд этилган икки ғалабанинг бирини айнан “Сўғдиёна” жамоаси қўлга киритган.

“Насаф”га битта нарса куч бағишлайди. Бу ҳам бўлса мухлисларнинг стадионда қўллаб-қувватлашидир. Шундай экан “Марказий” стадионга ташриф буюринг ва севимли жамоангизга далда бўлинг. “Марказий”га сизга мунтазир, азиз футбол ишқибозлари!


Nasaf

Dilshod Saitov - 6', Boburbek Davlatov - 53', Islom Kenjaboyev - 79'

Superliga. Round 2

31/03/2019, 19:15

1
:
3
Finished

Sogdiana

Никола Милинкович - 33'

45'
90'
6'  Dilshod Saitov
24'  Humoyun Murtozaev
53'  Boburbek Davlatov
66'  Ойбек Бозоров (Islom Kenjaboyev)
79'  Islom Kenjaboyev
83'  Sardor Abduraimov
86'  Islom Rashidkhanov (Doniyor Narzullaev)
89'  Boburbek Davlatov (Jurabek Mannonov)
24'  Elyor Orifov
33'  Никола Милинкович
33'  Nuriddin Khasanov
58'  Izzat Abdullaev (Shohruz Norkhonov)
66'  Nuriddin Khasanov (Siroj Meliev)
68'  Doston Toshmatov (Ойбек Нурматов)

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика