Latest news

16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  0 16:30Суперлига. ОКМК – "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  11 15:36"Антальяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  8 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  3 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  6 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  5 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  16 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  2

Суперлига: “Насаф” - “Нефтчи”. Превью News

Суперлига: “Насаф” - “Нефтчи”. Превью

“Насаф” навбатдаги 12-тур учрашувини ўз майдонида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказади.

Жамоалар миллий чемпионатдаги ўзаро 43-учрашувида майдонга тушишади. Учрашув 14 май душанба куни “Марказий” стадионида соат 18:00да бошланади.

Pepsi Суперлига, 12-тур
“НАСАФ” – “НЕФТЧИ”
14.05.2018. “Марказий” стадион. 18:00да
Бош ҳакам
: Азиз Асимов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Тимур Галеев (Тошкент), Александр Сидоров (Тошкент)
Захира ҳаками: Шуҳрат Ражабов (Бухоро)
Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент)
Комиссар: Бахтиёр Намозов.

Жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихидан

Мазкур жамоалар ҳозиргача миллий чемпионатимизда 42 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Бўлиб ўтган учрашувларда "Насаф" 18 марта ғалаба қозонган. 15 учрашувда “Нефтчи” жамоасининг қўли баланд келган. Қолган 9 учрашувда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик қаршиликлар томонида - 58:49.

Эсингизда бўлса, “Насаф” жамоаси ўз тарихидаги илк олий лига учрашувини ўз майдонида айнан “Нефтчи” жамоасига қарши учрашув билан бошлаган. Ушбу учрашув 1997 йилнинг март ойида Қаршида бўлган.

Рўзиқул Бердиев қўл остидаги “аждарлар” фарғоналиклар билан бўлган учрашувларда мағлубиятсиз серияларини давом эттириб келишмоқда. "Насаф" устози шу пайтгача  шогирдларини миллий чемпионат учрашувларида  “Нефтчи”га қарши ўн марта майдонга олиб тушган. Шу учрашувларнинг саккизтасида "Насаф"нинг қўли баланд келган ва икки учрашув дуранг натижа билан якунланган.


Қаршидаги ўзаро учрашувларга оид

Жамоалар Қаршида ўзаро 21 учрашувда майдонга тушишган. Бўлиб ўтган 14 учрашувда “Насаф”нинг қўли балан келган, 6 учрашувда фарғоналиклар ғалабага эришган. Қолган биргина учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Қаршида ўтказилган учрашувларда дарвозаларга жами 57та гол киритилган. Тўплар нисбати 38:19ни ташқил этмоқда. Устунлик қаршиликлар томонида.

“Насаф” жамоаси ўз мухлислари олдида илк марта “Нефтчи” жамоаси устидан 2000 йили тарихий ғалабага эришган. Бу учрашув 4:2 ҳисобида якунланган. Учрашувдаги "аждарлар" голларига Рустам Абдуллаев (26), Баҳром Ҳайдаров (28), Зафар Холмуродов (56), Мурод Исмоилов (86)лар муаллифлик қилишган. “Нефтчи” жамоасининг икки голини Акмал Холматов ва Асад Дўрмоновлар киритишган.

“Нефтчи” жамоаси сўнгги бор 2012 йили Қаршида ғалабага эришган. Жамоалар Қаршидаги ягона ва  сўнгги 1:1 дуранг натижани, 2001 йили қайд этишган.

“Насаф” – “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашув 14 май душанба  куни “Марказий” стадионида бўлиб ўтади. Учрашв соат 18:00да бошланади.

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув эса бугун 10 май якшанба куни Спутникдаги ёшлар қароргоҳи майдонида соат 17:00да бошланади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика